Прокуротура K-News мухбирини сўроққа чақирди

751

Бош прокуротура K-News ахборот агентлигига чақирув қоғози юборди. Агентлик редациясининг маълум қилишича, журналист Назгул Тинаева энергосектор бўйича мақоласи юзасидан сўроққа чақиришган. 

29-март куни K-News ахборот агентлигининг маълум қилишича,  таҳририятга бир кун аввал Бош прокуротура ҳодими қўнғироқ қилган ва журналист Нурзада Тинаевани сўроққа чақирган.

Бош муҳаррир Махинур Ниязованинг Kloop.kgга маълум қилишича, Бош прокуротура ходими Тинаевадан агентлик ўз сайтида нашр қилган, муҳолифат сўзлашувлари бўйича кўрсатма беришни сўраган.

Бироқ кейинроқ, надзор органи матбуот-хизмати, журналист “энергосектор тўғрисидаги мақола бўйича тушунтириш бериши учун” чақиртирилганини маълум қилди.

“Бизда умуман ҳеч қандай таҳмин йўқ ва бизга ҳеч нима тушунтиришмади. Икки ҳил версия беришаяпти. Ҳозир журналистимиз Бош прокуротурада ва ҳануз чиқмади, шунинг учун биз ҳануз улар айнан нима хоҳлашганини билмаймиз” — деди Ниязова.

Ҳукуматни куч билан босиб олишни режалаган муҳолифатчиларга нисбатан жиноий таъқибга оид мақолалардан бири Бош прокуротурага чақирилишининг сабабларидан бўлиши мумкин.

Ҳозир уч гумонланувчи — Кубаничбек Кадиров, Бектур Асанов ва Эрнест Карибеков — МХДҚнинг вақтинча сақлаш изоляторида сақланмоқда.  Яна бири — Дастан Саригулов — уй қамоғига олинган.

Таҳририятга Тинаева номига чақирув қоғозини телефон қўнғироқдан бир кун кейин— 29 март куни олиб келишган. Унда журналистнинг Бош прокуротурага келиши кераклиги айтилган.

Ҳужжатда кўрсатилишича, келмаган ҳолда “Қирғизистон Республикаси Прокуротураси тўғрисида”ги қонуннинг 32-моддасига мувофиқ куч билан олиб келинади.

Тинаеванинг ўзи Kloop.kgга, у ҳам ҳеч қандай таҳминга эга эмаслигини айтган. Унинг қўшимча қилишича, унинг барча материалларида бошқа ахборот агентликлари сайтларида чоп этилган материалларда бўлган ахборотлар бор.

“Улар муҳолифат тўғрисидаги материал тўғрисида гапиришди, муҳолифат тўғрисидаги янгиликлар эса охирги кунларда кўп бўлган. Муҳолифат тўғрисида бир изоҳ бор эди, у ерда ҳам энергосектор тўғрисида гапирилган.  Асосан, бу экспертлар изоҳлари, агар янгилик бўлса, бу яна навбатдаги видео чиққани тўғрисида бўлган.  Ҳеч қандай ўз фикримни қўшмаганман, ҳеч кимни танқид қилмаганман ва ҳеч кимнинг ҳаракатларини изоҳламаганман. Бу барча сайтларда бўлган фақат ахборот эди”, — дейди у.

Бош прокуротурадан бу масалада изоҳ олиш имкони бўлмади.

Фото: Нурзад Тинаеванинг “Фейсбук” саҳифасидан