Алоқа агентлиги: Бош прокуратура Kloop.kg’даги видеога тўсиқ қуйиш ҳақида маҳкама қарорини юбормади

1110

Қирғизистон алоқа агентлиги Kloop.kg сайтида чиққан «жиҳодчи болалар» видео тасмасини тўсиш ҳақидаги ўз буйруғини Бош прокуратура мазкур мақолани «экстремистик» деб топганига суднинг қарори йўқлиги учун бекор қилди.

«Жиҳодчи болалар» ҳақидаги мақоланинг тўсилишини бекор қилиниши ҳақидаги қарор 16 декабр куни кеч маълум бўлди.

15 дақиқалик видео лавҳа 22 ноябрда «Исломий давлат» медиа маркази, «Аль-Хаят» компанияси тарафидан чоп этилган. У ингилиз, рус ва араб тилларидаги субтитрлар билан илова қилинган.

Видеонинг аксар қисмида 8-10 ёшли болалар «Исломий давлат» мадрасасида араб тилини ўрганиб, гуруҳнинг машғулот лагерида қуролдан қўлланиш усулларинии ўрганаётгани тасвирга туширилган.

«Юзлари ёруқ бу биродарлар сиз кўриб тургандек мадарасада. Улар «Исломий давлат»да, Ҳалифатда яшашади. Аллоҳнинг ёрдами билан биз хорижлик биродарларга араб тилини ўрганяпмиз», — деб билдирган видеода ўқитувчилардан бири.

Араб тилини ўрганиш ҳақидаги кадрлардан сўнг ёш боланинг Калашников автоматини йиғаётгани тасвирланган аскарлик машғулотлари кўрсатилади.

Кадр ортидаги овозда болаларнинг — «ерни гуркиратиб, Исломни бутун дунёга ёйилтирадиган келажак» экани айтилади.

Видео келажакда «кофирларни ўлдириб», «жиҳодчи» бўлишни истаган болакайнинг суҳбати билан якунланади.

Қозоғистон Миллий хавфсизлиги малумотларига кўра, «Исломий давлат» сафида 300га яқин қозоғистонлик бор. Уларнинг ярми аёллар.

«Исломий давлат» — Ироқ ва Сурия ҳудудида Ҳалифат қуриш бўйича жанг қилаётган гуруҳ. «Исломий давлат» АҚШ, Австралия, Канада, Буюк Британия, Индонезия ва бир неча араб ўлкаларида террорчи гуруҳ деб тан олинган.

Асосини «Аль-Қоида» ва яна 11 гуруҳ тузган Исломий давлат 2014 йил бошидан жангларни юритиб келади — 2014 йилнинг октябридаги маълумотларга кўра, «Исломий давлат» жангчидари қўлидан 10 мингдан ошиқ одам қурбон бўлган.

Қирғизистон ҳукумати малумотларига кўра, ҳозирда Суриядаги «Исломий давлат» сафида 150 яқин қирғизистонлик ҳарбий ҳаракатларга қатнашиб келади.