Атамбаев Қирғизистоннинг Божхона иттифоқи тўлиқ иштирокчиси бўлиши учун қўл қўйди

884

«Шерали-хан ўтиги» деб номланган акциянинг беш иштирокчиси  «милиция талабларига бўйсунмаганлик»да айбдор деб топилди — Бишкекнинг Биринчи май район суди уларга огоҳлантириш берди.

Фаолларнинг ўзлари Kloop.kg билан суҳбатда уларни қўлга олган милиция ходимлари Бишкек милицияси бошчиси Мелис Турганбаев буйруғига кўра қўлга олганини айтганини билдирди.

«Маҳкама жараёнида  ҳакам ким тарафидан қонуний талаблар қўйилгани ҳақида сўраганида милиция ходимлари ҳеч қандай қонуний талаблар бўлмаганини, буйруқ эса пойтахт милицияси бошчисига тегишли эканини айтишди», — деди акция ташкилотчиси Аскар Мавлянбеков.

У ҳакамнинг айблов ҳукми флэш-моб иштирокчилари учун кутилмаган ҳодиса бўлганини айтди — улар ҳакам ҳукми оқлов бўлишини кутган.

Атамбаевга қарши акция иштирокчилари 2 июл куни Маданият министрлиги биноси олдида қўлга олинганди. Фаоллар электр энергияси учун нархларнинг кўтарилиши ва Боткендаги чегара муаммоларидан норози эканини билдиришганди.

Бу Мавлян Аскарбеков бошқарган биринчи акция эмас.

Ўтган ойда фаолларнинг норозилик акцияси милиция тарафидан тўхтатилганди. Ўшанда жанубда газнинг йўқлигидан норози фаоллар депутатларга бир қоп гўнгдан ҳадя қилмоқчи эди.