ҚСДП Маориф министри лавозимига вице-премьер Сариевани таклиф қилди

1044

ҚСДП фракцияси вице-премьер-министр Эльвира Сариева номзодини Маориф министри лавозимига таклиф қилди, деди парламентдаги социал демократлар партияси етакчиси Чинибай Турсунбеков.

Турсунбеков сўзларига кўра, фракция Элвира Сариева номзоди ҳақидаги таклифни премьер-министр Жўўмарт Оторбаевга юборган.

«У ёш, истеъдодли ва бошқарув тажрибасига эга. Шунинг учун у ўзига юкланган масъулиятни бажара олади, деган умитдамиз», — деган Турсунбеков.

Айни пайтда у Сариеванинг Мароиф министрилигидаги реформаларни якунига етказишига умид қилишини билдирди.

Агар Сариева номзоди янги лавозимга тасдиқланса, у 2014 йилнинг 12 декабрида истеъфога кетган Қанат Садиков ўрнини эгаллайди.