Рубл рекорд даражада қадрсизланди

730

Россия рубли сешанба куни мисли кўринмаган даражада қадрсизланишни давом эттирди. Бишкек вақти билан 18:00 евро курси 100 рублгача чиқди.

Рубл икки кундан бери пастга қараб шўнғишни давом эттиряпти.

Дунё валюталарининг энг йирик информаторларидан бири XE.com сайтига кўра, рубл сомга нисбатан қадрсизланган — бир рубл 75 тийиндан сотила бошлаган.

Медуза сайтининг малумотларига кўра, бир йил ичида рубл икки баробарга қадрсизланган.

Бундан буён рубл қаддини бироз тиклаган.

Айни пайтда Профиь журналининг ёзишича, Россиянинг энг йирик банки «Сбербанк» аҳолига насия беришни тўхтатган.

Россия Марказий банкининг асосий устама фоиз миқдорини кескин тарзда ошириб, 17 фоиз қилиб белгилагани ҳам рубль қадрсизланишига ижобий таъсир қилолмаган.