Грознийдаги терракт: 10 полиция ходими ва 7 жангари ҳалок бўлди [+видео]

714

4 декабр куни тунда «Имарат Кавказ» гуруҳининг жангарилари Россиянинг Грозний шаҳри марказида ҳуқуқ тартибот органлари ходимларига ҳужум уюштирди, деб хабарлади рус матбуоти. Қуролли тўқнашув оқибатида 10 полиция ходими ва 7 жангари ҳалок бўлган, 20 полициячи жароҳатланган.

Теракт 3 декабрдан 4 декабрга ўтар кечаси Чеченистон пойтахти Грознийда содир этилган.

Чеченистон президенти Рамзан Кадировнинг билдиришича, полиция кийимини кийган жангарилар гуруҳи уларни текшириш учун тўхтатган йўл хавфсизлиги хизматининг уч ходимини ўққа тутган.

Йўл хавфсизлиги хизмати ходимларини ўлдиргач, жангарилар ОАВ жойлашган Босма уйига яширинишга ҳаракат қилган.

Бундан икки соат ўтиб Россиянинг Миллий антитеррор қўмитаси жангариларни бартараф қилиш бўйича операцияни бошлаганини билдирди.

Россия матбуотининг хабарлашича, Босма уй иморатига яширинган жангариларнинг биринчи гуруҳи йўқ қилинган, бироқ отишма шаҳарнинг №20 мактаби ва «Беркат» бозорига кўчган.

Босма уйидаги отишма