NASA 2030 йили Марсга одамларни юборади

1142

NASA космик агентлиги «Орион» капсуласи ёрдамида одамларни Марсга юбориш бўйича режаларини очиқлади.

Агентлик Марсдаги экспедициялар тадқиқотлари хақида хабарлаб, ўзининг твиттер аккаунти орқали одамларни Марсга юбориш бўйича ишларини бошлаганини билдирди.

Экспедиция учун мослашган «Орион» кемасини 4 декабр куни синов ишлари бошланди. Аввалда «Орион» Халқаро космик станцияга одамлар ва юкларни олиб чиқиш учун ишлаб чиқилганди.

4 декабр кунидаги синовларида «Орион» Ерни тўрт соат ичида икки марта айланиб чиқиб, тест юкини Тинч океанига ташлади.

Учувчилар иштирокидаги синовли учишлар 2021 йилга белгиланган. Бунгача космик агентлик одам танаси узоқ муддатга чўзилган нолли гравитация шартида қандай ўзгаришларга учрашини ва Марсдаги радиация кўрсаткичларини тадқиқ қилади.

2025 йилда «Орион» иштирокида биринчи экспедициялик зиёрат бошланади — унда одамлардан ташкил топган гуруҳ Ойнинг орбитаси юзасида ҳаракатланган астероидга юборилади. Марсга бўлган сайёҳлик эса 2030 йилга белгиланган.

NASA малумотларига кўра, Марсни тадқиқ қилиш орқали инсониятнинг «ердан бошқа курраларда ҳам ҳаёт борми» қабилидаги жумбоқли саволга жавоб топиш мақсад қилинган.