Мухолифатнинг энг йирик икки «Ата-Журт» ва «Республика» партиялари бирлашиб «Республика — Ата-Журт» партиясига айланди. Янги шаклланган партиянинг асосий мақсади конституциявий, иқтисодий ва таълим тизимидаги ислоҳотларни ўтказиш бўлади.
Расмий бирлашув Бишкекда, 20 октябр куни ўтди — ушбу йиғилишда ҳар иккала партия етакчилари «Республика — Ата-Журт» деб номланувчи янги партиянинг мақсадлари, унинг ташкил қилиниш сабабларига тўхталди.
«Республика» партияси етакчиси Ўмурбек Бабанов сўзларига кўра, «Ата-Журт» билан бирлашиш ҳақидаги қарорни қабул қилиш унга осон кечмаган.
«Сўнгги бир неча ой давомида мен кўп партия вакиллари билан учрашдим ва «Ата-Журт» билан бирлашишга қарор қилинди» — деди Бабанов йиғилиш иштирокчилари олдида қилган нутқида.
«Ата-журтчилар» лидери Қамчибек Ташиев мамлакат аҳолиси турли хавф-хатарга бирдамликда курашиш кераклигини билдирди.
Ҳар иккала лидер ўз нутқида ислоҳотлар ўтказишга чақирди.
Бабанов сўзларига кўра, конституциявий ислоҳотлар натижасида қарорни қабул қилувчилар жавобгарлиги кучайтирилиши керак.
Шунингдек сиёсатчи иқтисодий ислоҳотлар мулозимлар сонини қисқартиришга, текширувчи органларнинг камайишига, солиқларнинг енгиллаштиришга ва бизнеснинг ривожланишига туртки бўлишини билдирди. «Республики» етакчисига кўра, Сингапур давлати тараққиёти Қирғизистон учун мисол бўлиб хизмат қилиши керак.
Таълим соҳасидаги ислоҳотлар эса муаллимларнинг малакасини ошириш учун молияни кўпайтиришга қаратилади.
Бабанов сўзларига кўра, янги ташкил қилинган партия ҳали Адлия министрлиги рўйхатидан ўтмаган.