Парламент депутати Йўл патрул хизмати бошчисини сўкди

1005

«Ата-Журт» фракциясидан депутат Кантемир Мурзабеков уни тўсган Йўл патрул хизмати ходимларини бўралатиб сўккан ва патрул хизмати бошчиси Талант Исаев билан уришган.

Ҳодиса Бишкекнинг марказий майдонида,  инспекторларнинг 0025 KG давлат рақамидаги автомобилни тўхтатганидан сўнг рўй берган.

Тасвирган олинган видеога кўра, машинасидан тушган депутат инспекторларни бўралатиб сўккан.

Бу можародан сўнг тортишувга юқори лавозимли милицияонерлар Йўл патрул хизмати бошчиси Талантбек Исаев ва Йўл хавфсизлиги хизмати бошчиси Эрлан Атантаев ҳам аралашган, бироқ нима учун машинаси тўхтатилганини тушунтиришни сўраган депутат уларни ҳам сўккан.

Милициянинг билдиришича, депутат машинасининг тўхтатилишига олдинги икки ойнанинг қорайтирилгани сабаб бўлган. Қонунга кўра олдинги ойналарни тонировга қилиш тақиқланади.