Соғлиқни сақлаш министри истеъфо берди

701

Соғлиқни сақлаш министрлиги матбуот хизмати министр Динара Сагинбаева ўз хоҳишига кўра лавозимидан кетганини тасдиқлади. Бу бир ҳафта ичида учинчи министрнинг ўзгариши.

Сагинбаева 24 сентябр куни лавозимидан кетди — бунга нима сабаб бўлгани ҳозирча очиқланмаяпти.

Соғлиқни сақлаш министрининг лавозимидан кетиши министрлар кабинетидаги учинчи ўзгариш. Аввалроқ ўз лавозимидан ИИМ ва Маданият  министри етакчилари четлатилганди.

Сагинбаева министрликни 2011 йили етаклаганди. Соғлиқни сақлаш тизимида эса 30 йилдан кўпроқ  ишлаган.

Социал-демократлар партиясидан депутат Ирина Карамушкинага кўра, Сагинбаевани лавозимини тарк этишга мажбурлашган бўлиши ҳам мумкин.

Депутатнинг «Вечерний Бишкек» газетасига билдиришича, Сагинбаеванинг ишдан кетишига унинг принципиаллиги сабаб бўлган — министр депутатларнинг «қариндошларини яхшироқ лавозимга ўрнатиб қўйиш» талабига рад жавобини бериб келган.