Мухолифат милиция тарафидан босим ўтказилаётганини билдирди

688

Мухолифатдаги фаол Мавлян Аскарбеков милиция уни қўлга олганини ва Таласдаги қурултой учун тайёрланган маълумот варақаларини тортиб олганини билдирди. ИИМ қўлга олиш ҳақидаги маълумотларни рад этди.

Аскарбековнинг милиция билан учрашуви 23 сентябр куни, фаолнинг ҳамкасби билан Бишкекдан Таласга кетаётганида ўтган. Унинг сўзларига кўра, улар Таласда 27 сентябрда ўтиши кутилган қурултой учун тайёрланган маълумот вароқчаларини олиб бораётган бўлган.

Аскарбековнинг Kloop.kg билан суҳбатда айтишича, унинг машинасини йўлда одамлар тўсиб, ҳужжатларини олиб қўйган ва ортидан милицияга боришни буюрган.

«Номаълум машина бизни икки давомида таъқиб қилди. Кеча тунда эса Сосновкада бизни қуролланган шахслар қўлга олди. Улар ўзларини таништирмади, ҳеч нарса гапиришмади, ҳужжатларимизни олиб қўйиб юизни беш соат ушлаб туришди», — деди Аскарбеков.

Мухолифатчининг сўзларига кўра, милиция бўлимида уларнинг маълумот варақчаларини олиб қўйишган. Унга кўра, буни милиция юқори раҳбарият буйруғига кўра амалга оширган.

Ички ишлар министрлиги матбуот хизмати ходими Эрнис Осмонбаев мухолифатчиларнинг қўлга олингани ҳақидаги хабарни рад этди. Унга кўра, фаоллар автомобили ўтказилаётган рейд қошида тўхтатилган.

Осмонбаевнинг айтишича, машинадан «провокацион характердаги» варақчалар топилган. Хизмат ходими ҳозирда улар экспертизага юборилганини билдирди.

Бу ёш мухолифатчиларнинг биринчи марта қўлга олиниши эмас — Аскарбеков бошчилигидаги фаоллар Алмазбек Атамбаевга қарши чиққани учун ҳам Бишкекда икки марта қўлга олинганди.