Маданият министри Камила Талиева ўз лавозимидан бўшатилди, деб хабарлади президент матбуот хизмати.
Талиева министр лавозимидан 16 сентябр куни, президент Алмазбек Атамбаев фармонига кўра бўшатилди.
«Ар-Намыс» партияси депутати Турсунбай Бакир уулу Kloop.kg билан суҳбатда унинг ҳамкасбларининг аксари Талиеванинг ишдан кетиши учун овоз берганини билдирди.
Унга кўра, парламентдаги йиғилишда депутатлар Талиева лавозимида қолиши ёки кетиши учун овоз беришган.
«Ҳеч нарсага қарамай, мен унинг фаолиятини ижобий баҳолайман ва қолиши учун овоз бердим. Бироқ, министрнинг тарафдорларидан кўра унга қаршилар сони кўпроқ бўлди. Фракциянинг кўпчилик қисми уни кетиши учун овоз берди», — деди Бакир уулу.
Талиева билан бирга ўз лавозимидан ИИМ Абдулда Суранчиев ҳам бўшатилди.