ДРХ: Биометрик белгиларни топширмаганлар жазоланмайди

850

Ўзининг шахсий биометрик белгиларини топширишни истамаган фуқароларга қарши жазо чоралари кўрилмайди, деб хабарлади Давлат рўйхат хизмати.

Қирғизистон қонунларида ўзининг шихсий биометрик белгиларини беришни истамаганлар учун жазо чоралари кўрилган эмас, бу ҳақда хизмат мутбуот котиби Нуржан Найзбекова Kloop.kg билан суҳбатда билдирди.

«Ҳозирги қонунларда муайян жазо чораси кўрилмаган. Биз бу белгиларни топширишни мажбурий деб ҳисоблаймиз», — деди котиб.

Унга кўра, Давлат рўйхат хизмати фуқароларнинг тушунишига умид қилади — биометрик белгиларни йиғиш ҳақидаги қонунга кўра, шахсих билгиларни топширишга ҳар бир фуқаро мажбур.

Найзбековага кўра, белгиларни йиғиш бўйича аввалги икки ой — сентябр ва октябрда — аҳоли сони оз бўлса, хизмат ҳукуматга жарималарни жорий қилиш бўйича таклиф юборади.

Биометрик белгиларни йиғиш расман 1 сентябр куни бошланди. Бироқ мосламаларнинг йўқлиги сабаб, белгиларни йиғиш бутун давлат бўйлаб бошланганича йўқ.

Қонун муаллифлари биометрик белгиларни йиғишни миллий хавфсизлик, банк фаолиятини ҳимоялаш ва терроризмга қарши курашга боғлаб келади.

Қонун танқидчилари, ҳуқуқ ҳимоячилари ва информацион технологиялар соҳасидаги эксперлар белгиларни йиғишни қонунга зид ва бу инсон ҳуқуқларининг бузилиши эканини айтади.