Қозоғистон ҳукумати Қирғизистонга кетаётган 900дан ошиқ ёнилғи юкланган вагонларни ўтказмай Божхона иттифоқи қонунларини бузмоқда, деб ҳисоблайди «Роснефть» бошчиси Игорь Сечин.
Қозоғистон худудида ушланиб турган ёнилғи юкланган вагонлар қўйиб юборилиши керак, деб ҳисоблайди ушбу ёнилғини Қирғизистонга юборган Россиянинг «Роснефть» корхонаси.
Вагонлар жорий йилнинг баҳорида Қозоғистоннинг Қирғизистон билан чегарасида тўхтатилганди — расмий Остона вагонларнинг Божхона иттифоқи қонунларини бузган ҳолда олиб кетилаётганини ёки улар контрабанда йўли орқали Қозоғистондан олиб чиқиб кетилаётганини тахмин қилиб келади.
«Роснефть» бошчиси Игорь Сечин Қозоғистон ҳукуматига хат орқали мурожаат қилиб, вагонларни ҳибсдан чиқаришни сўради — унинг фикрича, Божхона иттифоқи қунунларининг бузилгани ҳақидаги билдирувлар ноўрин.
Сечин хатида Қозоғистон божхона органлари ушбу ҳаракатлари билан Россия компаниялари савдосига тўсқин бўлаётганини ёзган.
Қозоғистон ҳукумати Сечин билдурувларига ўз муносабатини билдирганича йўқ.
Ёнилғининг Қирғизистонда қимматлаши
Қирғизистон нефтетрейдерлар уюшмаси ижрочи директори Улан Кулов Kloop.kg билан суҳбатда яқин кунларда бензин қимматлаганини билдирди. Бошчига кўра, бунга доллар нархининг ошиши ва Қозоғистондан ёнилғининг ўтказилмаётгани сабаб бўлди.
Кулов сўзларига кўра, жаҳон бозорида нефт маҳсулотлари долларга сотиб олинади ва Қирғизистонда сомга сотилади.
Шунга кўра, долларнинг қимматлаши баробарида ёнилғи нархи ҳам ошиб бораверади.
Сомнинг долларга нисабатан нархи 28 февралдан 1 мартга ўтар куни тушиб кетганди — миллий валюта ўша куни долларга нисбатан 1,52 сомга арзонлаганди.
Бу ўзгарув боис хусусий пул алмаштирувчи пунктлар 3 март куни долларни қимматроқ сотишни бошлаб, унинг нархини 56 сомдан 58 сомгача кўтариб юборган.
Ҳудди шу тариқа евро нархи ҳам ошиб, хусусий пул алмаштириш пунктларида 80 сомдан сотила бошлади. Айни пайтда евронинг расмий қурбати 74,36 сомдан ошмади.
Миллий банк маълумотларига кўра, сўнгги йиллар давомида сом бу қадар қадрсизланмаганди — 2011 йилнинг мартидан 2014 йилгача доллар баҳоси 47 сомдан 49 сомгача баҳода бўлган.
2014 йилнинг бошидан бери АҚШ доллари 5 сомга қимматлади.
Сомнинг арзонлашини Миллий банк ташқи сабабларга боғламоқда — уларга кўра, бунга Украинадаги инқироз сабаб бўлган.
Россиянинг ўз аскарларини Украинага киргизиши оқибатида рубл нархи тушиб кетди ва бу ўз ўрнида сомга ҳам таъсирини кўрсатди.
Сурат centralasiaonline.com сайтидан олинди