Оторбаев: Ўш қишда Ўзбекистон газисиз қолиши мумкин

560

 Ўш 2014-2015 йилнинг куз-қиш мавсумида газсиз қолиши мумкин, деб билдирди премьер-министр Жўўмарт Оторбаев. Жанубий пойтахтда 2014 йилнинг апрелидан буён зангори олов йўқ.

Премьер-министр Жўўмарт Оторбаев бугунги матбуот анжуманида Ўзбекистон Қирғизистон жанубига газ бермаслигини билдирди. Зангори олов берилиши Ўзбекистон билан келишув муддатининг тугаганидан сўнг тўхтаганди.

«Қишки мавсумда кўмирга ўтишимиз керак. Келаётган қишда Ўзбекистон газ бермайди, без алтернатив йўлларни қидиришимиз керак», — деди Оторбаев.

«Кыргызгаз»нинг «Газпром»га сотилиши ортидан Ўзбекистон Ўшга газ беришни тўхтатганди.

Ўшга газни олиб келиш борасидаги музокаралар ҳамон самара берганича йўқ.

«Газпром»нинг матбуот котиби Ольга Морева Kloop.kg’га ёзган хатида Ўзбекистон билан Қирғизистон жанубига газни олиб келиш бўйича сўзлашувлар давом этаётганини билдирганди.

Морева хатида «Кыргызгаз»ни сотиш бўйича келишувлар битганини, бироқ «Газпром» давлатга газни олиб келиш жавобгарлигини ҳозирча тўлиғи билан олмаганини билдирди — котиб компания қачон бу жавобгарликни ўз зиммасига олишини айтмади.

Матбуот котиби, шунингдек, Ўзбекистон билан сўзлашувлар нима самара берганига ҳам аниқлик киритмади.

«Газпром»нинг Ўзбекистон билан музокаралари ҳақида май ойидан буён айтилиб келади, бироқ ушбу сўзлашувлар ҳалигача натижа бергани йўқ.

«Озодлик»  радиоси Ўшга газнинг тўхтатилишини «Кыргызгаз»нинг «Газпром»га сотилиши билан боғлиқлигини айтиб келади.

« “Кыргызгаз”нинг «Газпром»га сотилгани ҳақидаги битим имзоланишидан тўрт кун ўтиб, 14 апрелда Ўзбекистон газ беришни тўхтатди», — деб ёзади «Озодлик».