Тожикистон анклавини айланиб ўтувчи йўл қурилиши тўхтатилди

809

Қирғизистон ҳукумати Тожикистоннинг Ворух анклавини айланиб ўтиши режалаштирилган Кок-Таш — Ак-Сай — Тамдык — Кишемиш» йўли қурилишини чегарадаги можаролар сабаб тўхтатишга қарор қилган.

Чегарачилар ўртасида содир бўлган қирғиз-тожик чегарасидаги отишмадан сўнг Ворух анклавини айланиб ўтувчи йўл қурилиши тўхтатилган — қурилиш ишлари 10 июл куни бошланиши керак эди.

Премьер министр матбуот котиби Мелис Эржигитов Kloop.kg билан суҳбатда йў қурилиши «ҳеч нарсага қарамай» давом этишини билдирди.

«Икки давлат вакилларининг чегарани аниқлаш бўйича ишлари давом этяпти. Барчаси сўзлашувлар орқали кетяпти.  Чегарадаги можаро сабаб ҳозирда йўл қурилиши вақтинчалик тўхтатилди», — деди Эржигитов.

Қирғизистонлик ва тожикистонлик чегарачилари ўртасидаги отишма 10 июл куни рўй берган ва тожик тараф маълуотига кўра, унда бир одам ҳалок бўлган.

Қирғиз-тожик чегараси яқинидаги ҳолат икки давлат чегарачиларининг отишмасидан сўнг бироз нормаллашганини Қирғизистон ҳукумати билдирди.

Тожикистон маълумотига кўра, мазкур отишма оқибатида бир киши ҳалок бўлган, етти киши жароҳат олган.  Жароҳат олганлар орасида тожикистонлик аскар ҳам бўлганини қўшни давлат чегарачилари билдирмоқда.

Қирғизистон чегара хизмати чегарадаги ҳолат ҳозирда яхшилангани ва чегарачилар назорати остида эканини билдирди.

Қирғизистон чегара хизмати 10 июл куни тожикистонлик чегарачилар билан отишма бўлиб ўтганини билдирганди — қирғиз ҳукуматига кўра, Тожикистон чегарачилари «Тамдык» постини миномёт ва гранатомётдан ўққа тутган.

Қирғизистон чегара хизматига кўра, тожикистонлик ҳарбийлар Қирғизистоннинг «Тамдык» чегара пунктини гранатамётдан ўққа тутган.

«Бир кун ичида иккинчи марта, барча халқаро нормаларни бузган ҳолатда, тожик чегарачилари «Тамдык» чегара ўтиш пунктини ўққа тутишди. Отишма ҳозирда тўхтади, ҳодиса жойига икки тараф вакиллари келди», — деганди Қирғизистон чегара хизмати матбуот котиби Гулмира Борубаева Kloop.kg билан суҳбатда.

10 июл куни эрталаб қирғиз ва тожик чегарачилари ўртасида отишма юз берган ва Тожикистон чегарачилари маълумотларига кўра, улар тарафдан бир одам ҳалок бўлган 7 киши жароҳат олган.

Қирғизистон ҳукумати талқинига кўра, можарога Каравшин дарёсига қувурларни ўрнатмоқчи бўлган Ворух анклавида жойлашган Бедак қишлоғи яшовчилари сабаб бўлган.

«Ноқонуний ҳаракатларни» олдини олиш мақсадида қирғиз чегарачилари осмонга қаратиб бир неча марта ўқ узган — бу ҳодиса жойидан узоқда бўлмаган тожик чегарачиларининг қирғизистонлик ҳарбийларга қарата ўқ узишига сабаб бўлган.

Тожик ҳукумати билъакс, отишма қирғиз чегарачилари тарафидан қувур ўрнатаётган «тинч аҳолини ўққа тутиш» орқали бошланганини билдирмоқда.

Қирғизистон ҳукумати ўзининг аскарлари ўқ узгани ҳақидаги маълумотни рад этмоқда.

«Қирғиз чегарачилари тинч аҳолини ўққа тутмайди», — деди Борубаева.

Турли талқин

Расмий Қирғизистон шунингдек отишма оқибатида инсон ҳалок бўлганини ҳам рад этмоқда.

«Тожикистон расман бу маълумотни тасдиқлаши билан, биз бу ҳақда гапира оламиз. Ҳозирги вақтда тожик ҳамкасблардан биз расмий билдирувлар олмадик», — деди котиб.

Можаро Қирғизистон ва Тожикистоннинг чегара масалаларини муҳокама қилиш музокаралари манзарасида ўтди.

Музокараларга кўра, Қирғиз ҳукумати 10 июл куни тожик анклавини айланиб ўтувчи йўл қурилишини қайта бошлаши керак эди.

Бу қирғиз ва тожик чегарачиларининг жорий йилдаги иккинчи қуролли тўқашуви.