Тюлеев устидан маҳкама унинг касаллиги туфайли қолдирилди [+ ВИДЕО]

913

Бишкек шаҳар суди пойтахтнинг собиқ мэри Нариман Тюлеев устидан маҳкамани судланувчининг касаллиги сабаб 22 июлга қолдирди. Тюлеев Хитой автобусларини сотиб олишда қонунбузарликка йўл қўйганликда айбланмоқда.

Бишкек шаҳар суди ҳаками собиқ мэр устидан ўтаётган маҳкама йиғинини судланувчининг аҳволи яхшилангунича қолдиришни таклиф қилди.

Давлат айблови, ўз ўрнида, Соғлиқни сақлаш министрлиги шифокорларига Тюлеевни кўрикдан ўтказишни ва уни даволаётган шифокор билан сўзлашишни сўради.

Бош прокуратура депутат Тюлеевни жорий йилнинг июн ойи охирида қўлга олганди. Бундан тўрт кун ўтиб Биринчи май туман суди уни МХДҚ тергов изоляторига киргизишга қарор қилганди.

Депутат 2008 ва 2010 йиллар оралиғида Бишкек шаҳар мэри сифатида фаолият олиб бораётганда «коррупция»га аралашганликда гумонланланмоқда. Унга қарши икки жиноий иш қўзғатилган.

Биринчи иш бўйича депутат 2008 ва 2010 йиллар оралиғида Бишкек шаҳар мэри сифатида фаолият олиб бораётганда «коррупция»га аралашганликда гумонланланмоқда. Бош прокуратурага кўра, у 200 дона Хитой автобусларини бозор нархидан юқори баҳода сотиб олган.

Иккинчи иш бўйича эса Тюлеев Бишкекнинг Шопоков кўчасидаги болалар боғчаси биносини «ноқонуний» равишда сотганликда гумонланяпти.

Депутатнинг ўзи унга қўйилган барча айбловларни рад этиб келади. Унинг тарафдорлари эса унга қарши қўзғатилган жиноий ишларни сиёсий буюртма қатори баҳолаб келишади.