«Газпром»: Ўшга газ олиб келиш бўйича музокаралар давом этяпти

576

Жорий йилнинг апрел ойида «Кыргызгаз»ни сотиб олган Россиянинг «Газпром» ширкати Ўшга газни олиб келиш бўйича Ўзбекистон билан сўзлашувларни давом эттиряпти. Шаҳар уч ойдан бери зангори оловсиз қолмоқда.

«Газпром»нинг матбуот котиби Ольга Морева Kloop.kg’га ёзган хатида Ўзбекистон билан Қирғизистон жанубига газни олиб келиш бўйича сўзлашувлар давом этаётганини билдирди.

Морева хатида «Кыргызгаз»ни сотиш бўйича келишувлар битганини, бироқ «Газпром» давлатга газни олиб келиш жавобгарлигини ҳозирча тўлиғи билан олмаганини билдирди — котиб компания қачон бу жавобгарликни ўз зиммасига олишини айтмади.

Матбуот котиби, шунингдек, Ўзбекистон билан сўзлашувлар нима самара берганига ҳам аниқлик киритмади.

«Газпром»нинг Ўзбекистон билан музокаралари ҳақида май ойидан буён айтилиб келади, бироқ ушбу сўзлашувлар ҳалигача натижа бергани йўқ.

«Озодлик»  радиоси Ўшга газнинг тўхтатилишини «Кыргызгаз»нинг «Газпром»га сотилиши билан боғлиқлигини айтиб келади.

« “Кыргызгаз”нинг «Газпром»га сотилгани ҳақидаги битим имзоланишидан тўрт кун ўтиб, 14 апрелда Ўзбекистон газ беришни тўхтатди», — деб ёзади «Озодлик».