Ватиканнинг Марказий Осиёдаги собиқ элчиси педофилияда айбдор деб топилди

796

Рим католиклар черковининг Марказий Оси ёдаги собиқ дипломати Йозеф Веселовский педофилияда айбдор деб топилди.

Бу ҳодиса Ватикан тарихидаги руҳонийнинг болалар устидан жинсий зўравонлиги сабаб биринчи марта черковдан четлатилиши бўлди, деб ёзади Lenta.ru.

Собиқ руҳоний маҳкама қарорини шикоят қилиши учун икки ой вақти бор. Агар у юқори инстанцияда қарорни шикоят қилмаса, Веселовский Ватиканнинг жиноий маҳкамаси олида жавоб беришига тўғри келади.

Ҳозирда руҳоний маҳкама жараёни якунигача уй қамоғига кўчирилган.

Марказий Осиёдаги олти йиллик фаолиятидан сўнг Веселовский Доминикан республикасига элчи этиб тайинланган ва 2013 йилда унга қарши болаларга жинсий зўравонлик қилишда айблангунча ўша ерда ишлаган.

Lenta.ru маъълумотларига кўра, руҳонийнинг  Санто-Доминго шаҳрида баччабозлик билан шуғуллангани ҳақидаги хабар ОАВда тарқаганидан сўнг у черковдан четлатилган.

Собиқ руҳоний диний хизматчи қатори черковда 40 йилдан ошиқ ишлаган.

Веселовски 2002 йилдан 2008 йилгача Ватиканнинг Маракзий Осиёдаги элчиси бўлиб ишлаган. Ватикан элчилиги Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида жойлашган, бироқ у минтақа давлатларининг барчаси учун хизмат кўрсатади.