Қирғизистон чегара хизмати тожикистонлик чегарачилар билан отишма қайталанганини билдирди — қирғиз ҳукуматига кўра, Тожикистон чегарачилари «Тамдык» постини миномёт ва гранатомётдан ўққа тутган.
Бу қирғиз-тожик чегарасидаги бир кун ичида иккинчи тўқнашув —Қирғизистон чегара хизматига кўра, тожикистонлик ҳарбийлар Қирғизистоннинг «Тамдык» чегара пунктини гранатамётдан ўққа тутган.
«Бир кун ичида иккинчи марта, барча халқаро нормаларни бузган ҳолатда, тожик чегарачилари «Тамдык» чегара ўтиш пунктини ўққа тутишди. Отишма ҳозирда тўхтади, ҳодиса жойига икки тараф вакиллари келди», — деди Қирғизистон чегара хизмати матбуот котиби Гулмира Борубаева Kloop.kg билан суҳбатда.
10 июл куни эрталаб қирғиз ва тожик чегарачилари ўртасида отишма юз берган ва Тожикистон чегарачилари маълумотларига кўра, улар тарафдан бир одам ҳалок бўлган 5 киши жароҳат олган.
Қирғизистон ҳукумати талқинига кўра, можарога Каравшин дарёсига қувурларни ўрнатмоқчи бўлган Ворух анклавида жойлашган Бедак қишлоғи яшовчилари сабаб бўлган.
«Ноқонуний ҳаракатларни» олдини олиш мақсадида қирғиз чегарачилари осмонга қаратиб бир неча марта ўқ узган — бу ҳодиса жойидан узоқда бўлмаган тожик чегарачиларининг қирғизистонлик ҳарбийларга қарата ўқ узишига сабаб бўлган.
Тожик ҳукумати билъакс, отишма қирғиз чегарачилари тарафидан қувур ўрнатаётган «тинч аҳолини ўққа тутиш» орқали бошланганини билдирмоқда.
Қирғизистон ҳукумати ўзининг аскарлари ўқ узгани ҳақидаги маълумотни рад этмоқда.
«Қирғиз чегарачилари тинч аҳолини ўққа тутмайди», — деди Борубаева.
Турли талқин
Расмий Қирғизистон шунингдек отишма оқибатида инсон ҳалок бўлганини ҳам рад этмоқда.
«Тожикистон расман бу маълумотни тасдиқлаши билан, биз бу ҳақда гапира оламиз. Ҳозирги вақтда тожик ҳамкасблардан биз расмий билдирувлар олмадик», — деди котиб.
Можаро Қирғизистон ва Тожикистоннинг чегара масалаларини муҳокама қилиш музокаралари манзарасида ўтди.
Музокараларга кўра, Қирғиз ҳукумати 10 июл куни тожик анклавини айланиб ўтувчи йўл қурилишини қайта бошлаши керак эди.
Бу қирғиз ва тожик чегарачиларининг жорий йилдаги иккинчи қуролли тўқашуви.