АТАМБАЕВ: «РОСНЕФТЬ» ширкати «МАНАС» аэропортини сотиб олишни истамаяпти

500

Президент АлмазбекАтамбаевРоссиянинг«Роснефть»компанияси шов-шувлар сабаб «Манас» аэропортини сотиб олишни истамаётганини билдирди. Россия тараф президент сўзларини изоҳламади.

Бу билдирувни Атамбаев Талас яшовчилари билан бўлган учрашуви пайтида билдирди.

«Кеча мени олдимга Манас аэропорти президенти келиб унга ["Роснефть" президенти Игорь] Сечин қўнғироқ қилганини ва Москвага чақирганини айтди. Ва Сечин унга “биз сиз тарафга борганимиз йўқ, у ерда бўлса шунча шов шув кўтариляпти. Бизга 51 фоизнинг кераги йўқ, бу учун бошқасини топинг” дебди», — деди президент.

Атамбаев сўзларидан унинг келишимнинг барбод бўлганидан ҳафаланганини англаш мумкин.

У бундан буён «Манас» аэропорти арзон керосин ҳақида ўйламаса ҳам бўлаверишлигини айтиб, энди уни Америкадан сотиб олиш кераклигини билдириб ҳазил  қилди.

«Улар бизга арзон керосин олиб келаганлиги учун бизда авиа чипталар нархи арзон», — деди Атамбаев.

Атамбаев сўзларининг муҳимлигига қарамай, унинг матбуот хизмати бу ҳақда журналистлар учун баёнот тарқатгани йўқ.

«Роснефть» ва «Манас» аэропорти ҳам президент сўзларини изоҳламади.

Атамбаевнинг ўзи аввалида Манас аэропортининг Россияга сотилишини қўллаганди.

Бу битимга қарши чиққанларни у давлатнинг энг асосий аэропорти тақдирига нуқта қўяётганликда айблаганди.

Аэропортнинг Россия гигантига сотилишига мухолифат қаршилик кўрсатаётган эди.

Манас аэропортининг «Роснефть» компаниясига сотилиши ҳақидаги меморандум жорий йилнинг феврал ойи бошида имзоланганди.

Меморандумга мувофиқ, аэропортнинг сотилиши сармояларни жалб қилиши ва замонбоп техникаларнинг сотиб олинишига олиб келиши керак эди.
play book of ra