Милиция ходимларига ўт қўйганликда айбланиб 14 киши қўлга олинди

726

Ички ишлар ходимлари уч милиционерга маҳкама пайтида ўт қўйганликда гумонлаб 14 шахсни қўлга олган.

Қўлга олинганларнинг аксари Норин областининг Жумғал туманида ўтаётган маҳкама пайтида уч милиционерга ўт қўйганликда айбланиб икки ойга қамоққа олинди.

«Қўлга олинганларга нисбатан ўлдиришга ҳаракат қилиш, маҳкама ишига тўсқинлик қилиш, ҳокимият вакилига зўравонлик кўрсатиш бандлари бўйича жиноий иш очилди», — деб ёзди ИИМ матбуот хизмати.

Қўлга олинганлар яқинлари Kloop.kg билан суҳбатда 25 кишининг қўлга олинганини айтди.

«Биз ҳалок бўлган боланинг қўшнисимиз. Суддан бир кун ўтиб менинг боламни ҳам олиб  кетишди. У ҳеч кимга ўт қўймаган, биз у ерда ҳодиса бўлгунича кетганмиз», — деди қишлоқ яшовчиси Зарипа Бооронбаева.

Айни пайтда милиция қўлга олинганларнинг ўз билдирувлари орқали жамиятни алдашга ҳаракат қилаётганини билдирди.

Милиция қийноқларидан сўнг вафот топганини иддао қилаётган марҳум Айбек Мамбеталиев яқинлари 20 феврал кунги маҳкама пайтида уч милиция ходимини калтаклаган ва уларга ўт қўйган.

Милициянинг икки ходими ҳозирда турли жароҳатлар билан касалхонага олиб борилган.

Учинчи милиционер тақдири ҳозирча номаълум — таминга кўра, уни марҳум яқинлари сойга ирғитиб юборган.

Марҳум холаси Kloop.kg билан суҳбатда опаси маҳкамага бензин қуйилган идишни олиб кирганини тасдиқлади.

«Ҳа, биз унинг бензин билан кирганини тасдиқлаймиз. Унинг ўрнида бошқа ҳар қандай одам бундай қилган бўларди», — деди у.

ИИМ ўз ўрнида тирик одамга ўт қўйиш «ақлга тўғри келадиган иш эмас» деб баҳолади.

«Мазкур жиноят ақл бовар қилмайдиган ва инсонийликка тўғри келмайдиган ҳаракат. Бу жиноятни инсон қатори оқлаш ҳам мумкин эмас», — хабар қилди ИИМ матбуот хизмати.