Бишкек: Собиқ мэр истироҳат боғи чегарасини нотўғри тасдиқлаганликда айбланмоқда

438

Бишкекнинг собиқ мэри Иса Омуркулов Бош прокуратура тарафидан Ғалаба истироҳат боғи майдонини нотўғри тасдиқлаганликда айбланди.

Собиқ мэр ўз хизмат ваколатларини суистеъмол қилганликда гумонланмоқда. Унга қарши аввал жиноий иш қўзғатилган, бироқ айблов қўйилмаганди.

Бош прокуратурага кўра, Омуркулов ўз қарори орқали боғ худудини 16 гектарга қисқартирган.

Собиқ мэр қароридан сўнг истироҳат боғи майдони 32 гектар этиб тасдиқланган. Агар мазкур қарор чиқарилмаса, боғ худудида қурилган кафе, ресторан ва кўнгил очар жойлар ноқонуний деб эълон қилиниши мумкин эди.

Қонунга кўра, боғ майдони шаҳар кенгаши депутатларининг овоз бериши орқали қисқартириш мумкин.

Омуркуловнинг ўзи унга қарши қўйилган айбловларни рад этиб, боғ майдони қонун чегарасида қисқартирилганини билдирди.

«Ҳозир менинг юристларим ҳужжатлар билан танишяпти, улар  ўзлари аниқлик киритишади. Ҳозирча фақат шуни айта оламан», — деди у.

Собиқ мэр 2013 йил сўнгида унга қарши очилган жиноий ишдан сўнг истеъфога кетган эди.

Омуркулов 2010 йили Бишкек мэри этиб тайинланганди. Унинг фаолияти кўпчиликнинг талаш тортишига сабаб бўлиб келади.

Собиқ мэр танқидчилари уни шаҳарни янгиламаганликда ва инфротузимни ўнглай олмаганликда айбласа, унинг оқловчилари 2013 йил пойтахтда кўп янги йўлларнинг қурилишини белгилашади.