Олий суд Мирзакматов партиясига қайта сайловларни рад этди

401

Қирғизистон маҳкамасининг олий тизими Ўшдаги сайловларда мағлубиятга учраган Мэлис Мирзакматовнинг «Улуттар Биримдиги» партиясига сайловлар натижасини шикоят қилиш талабига раддия этди.

Олий суд Айтмамат Кадирбаев ғалаба қозонган Ўш мэри сайловлари натижасини қайта қараб чиқмайди — бу ҳақда 24.kg ахборот агентлиги хабарлади.

Агентликнинг партия адвокатига таяниб хабар қилишича, ҳакамлар сайлов чоғида қонунбузарликлар ўрин олгани иддао қилинган видео тасмани кўриб чиқишдан бош тортган.

Олий суд қарорини бу материални Марказий сайлов қўмитаси баҳолаши кераклиги билан изоҳлаган.

Сайловлардан сўнг тарқаган видеода Ўш шаҳар кенгаши депутатлари ўз бюлитенларини «Республика» фракцияси етакчиси Арфидин Алановга кўрсатаётгани акс этган.

http://www.youtube.com/watch?v=1JqCX9DkpDg

«Республика» — 2013 йилнинг декабр ойи сўнгида Ўш шаҳар кенгашининг ҳукуматга қарашли кўпчилик коалициясини тузган партия.

Ҳукумат мухолифлари ҳукуматнинг сайлов олдидан қилган ҳаракатларини танқидга олганди.

«Улуттар биримдиги» партияси марказий ҳокимиятнинг ўз депутатларига босим ўтказаётганидан шикоят қилиб келганди. Бунинг оқибатида партиянинг шаҳар кенгашидаги етакчи коалицияси бузилганди.

Коалициянинг бузилиши сабаб, собиқ мэр Мирзакматов 45 овоздан 19 овозни жамлашга эришди ва ҳукумат тараф Айтмамат Кадирбаевга сайловларни бой берганди.