Балиқчилик милиционерни ўлдирганликда гумонланганлар бартараф қилинди

922

Заур Магомедов ва Бердимурат Арчаев Жалолобод областининг Тўқтўғул туманида ўтган махсус операция чоғида ИИМ ходимлари тарафидан ўлдирилган. Улар Балиқчи шаҳри яқинида милиция ходимини ўлирганликда гумонланаётганди.

ИИМнинг хабарлашича, милиция Жалолобод областининг Тўқтўғул туманида Магомедов ва Арчаевни қўлга олишлик пайтида улар қуролли қаршилик кўрсатган.

«Ички ишлар ходимларининг қонуний талабларига жавобан гумонланувчилар ўқ очишган ва бунга жавобан милиция уларни ўққа тутган», — деб хабарланади ИИМ тарқатган матбуот релизида.

ИИМ маълумотларига кўра, улар милициядан яшириниш пайтида бир неча автомобилларни алмаштиришга улгирган.

Уларнинг бири — Магомедов — аввалда қотиллик ва талончилик учун қамалиб чиққан.

Милиция ўлдирилганларни “жиноий тўда” деб атади ва уларга тегишлилигини айтиб, ҳодиса жойидан Макаров тўппончасини топганини билдирди.

Магомедов ва Арчаев Балиқчи яқинидаги можародан сўнг бир милиция ходимининг қатл қилиниши ва яна биттасининг жароҳатланишидан сўнг қидирувга берилганди.

Тергов талқинига кўра, 9 феврал куни ДАН ходимлари катта тезликда ҳаракатланаётган 87-87 BW давлат рақамидаги BMW машинасини тўхтатишга ҳаракат қилган.

Автомобил ҳайдовчиси милиция ходими талабига бўйин сунмай, йўлида давом этган. Бироқ Бишкек-Балиқчи йўлининг 169 чақиримида улар автомобилининг бузилиши оқибатида милиция BMWни қувиб етган.

Бироқ ҳайдовчи қаршилик кўрсата бошлаган.

«Ҳайдовчиларнинг бири ўқ отар қурол билан ДАН ходими тарафига қарата ўқ очган. Бу вақт ичида Балиқчи милицияси ходими Бақит Абдраев уларнинг бирини ерга йиқитишга эришган ва уни ушлаб туришга ҳаракат қилган. Бироқ ДАН ходимига қарата ўт очган шахс улар ёнига югариб келган ва милиционернинг энсасига ўқ узган», — дейилади милиция тарқатган баёнотда.

Бундан сўнг гумонланувчилар йўл бўйига чиқишган ва ўтаётган машиналардан бири ҳайдовчисини тўппонча билан қўрқитиб, машинасини олиб қочишган.

Абдраев олинган жароҳатдан ўзига келмай шифохонада ҳалок бўлган. Унинг ортидан уч боласи етим қолди.

Яна бир милиция ходими жароҳати билан касалхонага етказилган.