Ҳукумат тарафидан ўтказилган тинтувдан сўнг Ўш-ТВ митингга чиқди

597

Ўшдаги энг йирик телеканалнинг ходимлари МХДҚ биноси олдида норозилик акциясини ўтказди.

Митинг бир соатдан ошиққа чўзилмади — қоғоз скотч билан оғзини ёпган Ўш-ТВнинг 20дан ошиқ ходими 3 феврал куни эрталаб Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг Ўшдаги биноси олдига йиғилди.

Ўшлик журналист Хулкар Исамовага кўра, митингга чиққан журналистлар цензурани қораловчи лавҳалар кўтарган.

Унинг айтишича, Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси биносидан улар ходими чиқиб, норозилик акциясини видеога торта бошлаган.

Ўш-ТВ бош директори Эрнис Киязов журналистлар билан суҳбатда телеканалдаги айнан кимга нисбатан жиноий иш қўзғатилганини билмаслигини айтди.

Ўшлик журналистлар телеканал атрофидаги масалаларни йиғинда муҳокама қилмоқчи.

Ўш-ТВдаги тинтув

Ўш-ТВ ўз эфирлари вақтида томошабинларнинг қонунни бузувчи СМС хабарларини эфирга узатганликда айбланмоқда. МХДҚнинг хабарлашича, мазкур СМСларда «адоватни қўзғаш ва аҳолини жанублик ва шимолликларга бўлишга ҳаракатлари» аломатлари бўлган.

Ўш-ТВга қарши жиноий иш 29 январ куни очилган. Телеканал 15 январдаги шаҳар мэри сайловларида мағлубиятга учраган Мэлис Мирзакматовга содиқлиги билан кўпчиликка таниқли.

Телеканал раҳбариятининг МХДҚ юборган архив хужжатларини беришлик ҳақидаги сўровига раддиясидан сўнг унинг биносида 31 январ куни тинтув ўтказилганди.