Номаълум шахс Ўшдаги арчани ёқмоқчи бўлган

467

Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси Ўшнинг марказий майдонига ўрнатилган арчага ўт қўймоқчи бўлган шахсни қўлга олди. Махсус хизмат уни «диний экстремизм тарафдори» эканини билдирди.

Арчага қачон ўт қўйишга ҳаракат бўлганига Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси аниқлик киритмади.

Қўмита қўлга олган шахс Янги йилни нишонлашга қарши равишда арчани ёқмоқчи бўлгани айтилмоқда.

МХДҚ матбуот хизмати ходими Kloop.kg мухбири билан суҳбатда ҳодисага аниқлик киритолмади.

Ўш мэриясида эса арча билан боғлиқ ҳодисадан бехабар эканини билдиришди.