Депутат Саматов минглаб одам таклиф қилинган тўйга қанча пул сарфлаганини билмайди

659

Kloop.kg билан суҳбатда депутат Жирғалбек Саматов 70 миндан ошиқ одам келган тўйига қанча пул кетганини «ҳали ҳисобламаганини» айтди.

Депутат Саматов беш ёшли ўғлининг хатна тўйида қимматбаҳо совринлар ўйналганини тасдиқлади.

Бироқ у совринларни ўзи сотиб олмаганини айтди.

Сўз тақрибан 50та туя, 20та от ва 20та қўтос ҳақида бормоқда — «5 канал» журналистларига кўра, ҳайвонларнинг барчаси тўйда ўтган от ўйинларида соврин қатори топширилган.

Депутатнинг тасдиқлашича, барча совринлар унга тўй меҳмоналари тарафидан ҳадя қатори олиб келинган.

«Мен қанча туя ва от бўлганини аниқ билмайман, чунки бу  меҳмонлар совғаси эди. Сизнинг туғилган кунингизга меҳмонлар келса, улар совға беришгандек, тўйда ҳам шундай ҳадялар олиб келишади», — деди депутат Kloop.kg билан суҳбатда.

Қирғизистон Интернет сарҳатларида фойдаанувчилар депутатни  «исрофгарчилик» учун танқид қилаётган бир пайтда, у тўйга қанча пул кетганини ҳисобламаганини билдирмоқда.

«Мен қанча сарфлаганимни билмайман, ҳали ҳисоблаганим йўқ», — деди у Kloop.kg мухбирлари билан суҳбатда.

Саматовнинг расмий йиллик иш маоши 600 минг сомдан ошиқроқ.

Расмий маълумотларга кўра, депутат 10 йилдан буён тижорат билан шуғулланмаган ва 2002 йилдан буён давлат хизматида ишлаб келган ва бу унинг манзилига кўплаб шубҳаларнинг ёғдирилишига сабаб бўлиб келмоқда.

«Ата-Журт» партиясидан вакил Саматов у берган тўйда 70 мингга яқин инсон иштирок этганини тасдиқлади.

«Махсус одамлар келиб, квадрат метр ҳисобига кўра одамлар сонини ҳисоблашди. Уларнинг қандай ҳисоблаганини аниқ билмайман, лекин улар 70 минг одам келганини айтишди», — деди у.