Жалолобод: Июндаги митинглар ташкилотчиси област маъмуриятини босиб олмаганини рад этди

661

«Кумтор» олтин конини миллийлаштириш борасида ўтган митинг ташкилотчиларидан бири Медер Усенов 2013 йилнинг июнида Жалолобод област маъмурияти биносини босиб олмаганини билдирди. Аввалроқ суд уни мазкур жиноятда айблаб 3 йиллик шартли қамоқ жазосига тортганди.

2013 йилда Жалолобод области маъмурияти биносини босиб олишга бошчилик қилган ва ўзини бир-неча кунга «хал губернатори» деб эълон қилган Медер Усенов Kloop.kg билан суҳбатда ўзини айбдор деб ҳисобламаслигини билдирди.

Айни пайтда Медеров 13 декабр куни уни 3 йиллик шартли қамоқ жазосга ҳукм этган Жалолобод област маҳкамаси қарорини тўғри деб ҳисоблайди.

«Мен ўз айбимга иқрор бўлмайман, бироқ қонунга кўра улар шундай қилишлари керак эди. Биз ўзимизга қўйилган айбловга шаҳар судида ҳам, област судида ҳам иқрор бўлмадик».

Усенов улар ташкил қилган норозилик акциялари Ўшдаги мухолифат митинггига ҳамда Иссиқкўлдаги намойишчиларга намуна бўлганини айтади.

«Қандай масалани мухолифат кўтармасин, барчаси “Жалолободга қаранг”, “Жалолободда нима бўлганди”, “Жалолободда қандай бўлган бўлса, биз ҳам шундай қиламиз” дейишмоқда. Сарууда ҳам, Ўшда ҳам ҳамма бизга қараяпти», — дейди у.

Халқ губернатори бошқарган кунлар

«Кумтор» олтин конини миллийлаштиришни талаб қилиб жорий йилнинг 31 май куни ўтган митингларда Усенов ташкилотчилардан бири қатори иштирок этган.

Асосан «Ата-Журт» партияси тарафдорларидан ташкил топган митингчилар ўша куннинг ўзидаёқ вилоят маъмурияти биносини босиб олган ва кейинги  беш кун давомида уни ушлаб туришган.

«Кумтор»ни миллийлаштириш билан бирга намойишчилар ўша пайтда ҳокимиятни босиб олишда айбланиб қўлга олинган «Ата-Журт» партияси етакчиларини ҳам бўшатишни талаб қилганди.

Област маъмуриятини босиб олишдан ташқари, намойишчилар Бишкек-Ўш йўлини ҳам тўсганди.

Усенов ўша кунлари «халқ губернатори» этиб сайланганди.

5 июн куни намойишчилар област маъмурияти биносини бўшатишган, бундан кўп ўтмай митинг ташкилотчилари устидан жиноий иш очилганди.