Мирзакматов мэр лавозимидан бўшатилди

667

Премьер-министр Жантўрў Сатибалдиев Ўш мэри Мэлис Мирзакматовни лавозимидан бўшатиш ҳақидаги қарорга қўл қўйди.

Мирзакматовнинг ишдан бўшатилгани ҳақидаги хабар ҳукумат тарқатган баёнот орқали маълум бўлди.

Баёнотда аввал бу қарорга нима сабаб бўлгани кўрсатилмаганди, бироқ кейинчалик Бош вазир матбуот котиби Мэлис Эржигитов қарорнинг Ўш мэри сайловларига боғлиқ эканини бир неча нашрларга билдирди.

Ўшга вақтинчалик мэр этиб Алимжан Байгазаков тайинланди.

Ҳукумат матбуот релизида хабарланишича, Байгазаков мазкур лавозимда энг ками кейинги мэр сайловларигача қолади. Сайловларнинг қачон ўтиши ҳам ҳозирда ноаниқ.

Kloop.kg мухбири билан суҳбатда Эржигитов 2012 йилнинг март ойидан буён Мирзакматовнинг ўзи мэр лавозимида «вақтинчалик бажарувчи» қатори фаолият юритган.

Мирзакматовнинг ўзи журналистлар қўнғироғигача ўзининг ишдан бўшатилгани ҳақида билмаганини айтди.

Ўш мэрияси матбуот хизмати ходими ҳам бу хабардан Kloop.kg мухбири қўнғироғидан сўнг хабар топди.

Сўнгги вақтларда Мирзакматов марказий ҳукуматнинг коррупция бўйича қилаётган ҳаракатларини танқид қилиб келаётганди. Унга кўра, ҳокимият сиёсатчиларни «танлаб» қамаяпти.

Бундан ташқари, Ўш мэрининг «Улуттар биримдиги» партияси ҳам ҳукумат тарафидан бўлаётган босимдан шикоят қилаётган эди.

Қонунга мувофиқ, Ўш мэрини шаҳар кенгаши депутатлари сайлайди.