Тўқнашув ва чекловга қарамай Киевда митинглар давом этмоқда

631

Украинадаги ҳукуматга қарши норозилик акциялар тўқнашувларга айланди. Бунга акция иштирокчиларининг бир қисми президент маъмуриятини босиб олишга ҳаракатлари сабаб бўлди.

Ҳукуматининг намойишларни чеклашга қилган ҳаракатларига қарамай, 1 декабр куни Украинанинг Киев ва бошқа шаҳарларида норозилик акциялари давом этди.

Кечга яқин намойишчиларнинг бир қисми президент Виктор Янукович маъмуриятини босиб олишга қилган уринишларидан сўнг давлатдаги ҳолат яна-да кескинлашди.

Маъмуриятни босиб олиш ҳаракатига барҳам берилди, бироқ Украина шаҳарларидаги минглаб намойишчилар «президент якуни» ва «ҳукумат якуни» келмагунча тарқамаслигини билдирмоқда — бу иборани мухолифатлаги «Удар» партияси лидери, таниқли боксчи Виталий Кличко билдирганди.

Аввалроқ Кличко намойишчиларни тўқнашувларга кришмасликка ва митингни тинч йўл билан давом эттиришга чақирганди.

Унга кўра, намойишилар орасидаги провакаторлар милиция ва митингчилар орасидаги зўравонликка сабаб бўлиши мумкин.

Сурат www.capital.ua сайтидан олинди.