Ташиев ўғли ўғирликда гумонланиб қўлга олинди

619

Мухолифатдаги собиқ депутат Қамчибек Ташиевнинг 18 ёшли ўғли Темирлан ўғирликда гумонланиб қўлга олинди. У ҳозирда Бишкек милицияси тергов изолятрига киргизилган.

Сиёсатчи ўғли 1 декабр кунги пойтахт милицияси рейди чоғида қўлга олинган — бу ҳақда Бишкек ички ишлар бош бошқармаси хабарлади.

Милиция ходимлари Темирлан ва уч ўсмирни шаҳарнинг 5 кичик мавзесида машина ғилдирагини ўғирлашга ҳаракат қилаётганда қўлга олган.

Ҳуқуқ тартибот органлари ходимлари қўлга олинган йигитлар машинасидан 8 дона ғишт, 20та болт, учта ғилдирак ключи ва битта домкрат топишган.

«Улар микрарайондаги бир машина ғилдирагини чиқаришга ҳаракат қилишди, бироқ улардаги ключ машина ғилдирагидаги болтга тўғри келмай, бошқа машина излаб йўлида давом этишди. Бир оздан сўнг эса ўша мавзедаги яна бир машина ғилдирагини чиқаришга уринаётган пайтда уларни милиция қўлга олди», — деб пойтахт милицияси сўзларидан иқтибос келтирли 24.kg ахборот агентлиги.

Собиқ депутат ўғли ва яна бир ўсмир Бишкек ИИБ изоляторига киргизилди.

Ҳозирда милиция улар уйида тинтув ўтказяпти, бу иш юзасидан тергов давом этмоқда.