Жалолободдаги автоҳалокатда тўрт киши ҳалок бўлди

650

0_9ede7_9c9fd79d_XXL-750x400

Бишкек-Ўш авто йўлида юз берган автоҳалокат тўрт киши ҳаётига зомин бўлди. Фожеада омон қолган бир йўловчи ҳозир шифохонада.

Йўл транспорт ҳодисаси 14 ноябр куни тунда, Бишкек-Ўш трассасининг Олабел номли жойида юз берган — машина 30 метрлар чамаси жарликка қулаб кетган.

Жалолобод Ички ишлар бошқармаси матбуот котиби Жусуп Камбаралиевнинг хабар қилишича, автоҳалокат сабабчиси ҳайдовчи бўлган — унга кўра, у машина тезлигини соатига 150 чақиримдан ошириб ҳайдаган.

«Фожеада омон қолган бир киши оғир аҳволда касалхонага олиб борилди. У ўзига келганича йўқ», — деди котиб.

Автомобил ичида беш киши бўлган — АКИпресс ахборот агентлигининг хабар қилишича, улар тўйга шошиб бораётган бўлган.