Ҳукумат байрам кунлар сонини қисқартирмоқчи

633

IMG_0089-kopiya1

Меҳнат министрлиги тўрт байрам кунларини бекор қилиб, улар ўрнига янги йил таътилини узийтиришни таклиф қилди.

Қирғизистон меҳнат вазирлиги тўрт байрам кунини оддий иш кунига айлантириш қонун лойиҳасини таклиф қилди:

  • 23 феврал — Ватан ҳимоячилари куни
  • 1 май — Меҳнат байрами
  • 5 июн — Конституция куни
  • 7 ноябр — Октябр инқилоби куни

Байрам кунларини қисқартириш ҳисобига Меҳнат ва ёшлар министрлиги янги йилдан сўнг бошланувчи қишки таътилни узайтириш таклифи билан чиқди.

Министрлик қошидаги меҳнат бошқаруви ҳамда ижтимоий ҳамкорлик бўлими мутахассиси Кенже Кадиркулова Қирғизистонда дам олиш кунлари кўплигини айтади.

Ҳукуматга вакилиги кўра, Совет армиясининг тузилиш куни билан бир кунга тўғри келувчи 23 феврал - Ватан ҳимоячилари куни ҳозирда аҳамиятини йўқотган ва Қирғизистон мустақилликка эришганидан буён бу байрам аҳоли тарафидан нишонланмай келади.

Конституция куни эса 2010 йилда янги конституциянинг қабул қилиниши билан ўз моҳиятини йўқотган.

«Ҳозир бизда янги конституция амалда. Конституция куни деб 27 июнни жорий қилиш тўғри бўларди. Эски конституция ўз кучини йўқотгани сабаб, биз 5 май кунги дам олишни бекор қилишни таклиф қилдик», — дейди Кадиркулова Kloop.kg билан суҳбатда.

Меҳнат вазирлиги вакиллари шунингдек 1917 йилнинг 7 ноябрида ҳокимиятга коммунистларнинг келишини байрам қатори нишонлашни ҳам мантиқсиз деб ҳисоблайди.

Ҳозир Қирғизистонда 12 байрам дам олиш кунлари бор. Агар таклиф қилинаётган қонун лойиҳаси қабул қилинса, мамлакат учдан бир байрамларини йўқотади.