Видео: Икки болакай ҳаётидаги фарқ

444

Бишкекнинг  «Келечек» турар-жой массивида яшовчи Нуркамал ва Жакшилик 87- ўрта мактаб ўқувчиси. Болаларнинг ҳар иккиси ҳаётини ўзгача бошлайди. Ўқувчилар бошига ведео камера ўрнатган Диана Рахманова уларнинг бир кунлик ҳаётини тасвирга туширишга эришди.

Болаларнинг ҳар иккаласи ўқишга тушдан кейин боришади. Нуркамал тонгги соат 5да уйқудан туради  — у ўз туманидаги дўконларга нон тарқатади. У авваллари милиционер бўлишни орзу қилган, бироқ милиция тизимидаги коррупция ҳақида сўзларни эшитган Нуркамал ўз қарорини ўзгартирди — энди у ошпаз бўлмоқчи.

Нуркамал синфдоши Жакшилик ўзига тўқ оила фарзанди. У эрталаб кўп вақтини уйда ўтказади ва мактабга маршрукада боради. Жакшилик президент бўлиш орзуси билан яшайди.

Ҳаётидаги катта фарқ ҳар икки болакайнинг дўстлашишига тўсқинлик қилмайди.

Видео муаллифи: Диана Рахманова