Смартфон, планшет ва компютерлар ишлаб чиқиш борасида гигант ҳисобланувчи Apple ширкатини iPhone 5S ва 5C деб номланувчи янги телефонларини оммага тақдим этди.
Янги моделдаги телефонлар тақдимотигача интернетда уларнинг айнан қандай бўлиши ҳақида турли миш-мишлар тарқади.
Улар орасида телефоннинг 5S ёки 6 деб номланиши қизғин баҳсларга сабаб бўлди.
Америка ширкати бугунги кунда арзонроқ телефонларни ишлаб чиқишни ўз олдига мақсад қилгани айтилди. Apple Осий ҳамда Жанубий Америка бозорларини ишғол қилмоқчи.
Аввалги iPhone нархи сабаб бу давлатларда кенг тарқамагани инобатга олиниб, Apple бу бозорлар учун қиммат бўлмаган нархдаги телефонни тақдим этди.
Ҳозирги маълумотларга кўра, iPhone 5S 699 евродан, ва 5C — 599 евродан сотилиши кутилмоқда.