Милиция Боткен областининг Қорабулоқ қишлоғида оилани отиб кетганликда гумонланганларни қўлга олди. Ҳуқуқ тартибот органлари талқинича, жиноятга ўғирлик сабаб бўлган.
Боткен Ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати ходими Келдибек Мергенов Kloop.kg билан суҳбатда вилоятда бутун оилани отиб кетганликда гумонланган икки шахс қўлга олинганини билдирди.
Унинг сўзларига кўра, қотиллик уйни ўғирлаш пайтида содир этилган.
«Уларнинг бири Боткеннинг ўзида қўлга олинди, иккинчисини эса Бишкекдан ушладик, у Россия ёки Қозоғистонга қочишни режалаштираётган бўлган», — деди Мергенов.
Ундан олинган маълумотларига кўра, гумонланувчини Боткенга олиб келиш учун пойтахтга махсус гуруҳ юборилган.
Милиция талқинига кўра, қотилликка ўғирлик сабаб бўлган бўлиши мумкин.
«Улар 56 дона турли қўл телефонлари, 164 минг сом нақд пул, ноутбукни ўғирлаб, уй эгасининг Тойота русумидаги машинасида қочиб кетган», — деди котиб.
Боткен областида яшаган Эралиевлар оиласининг тўрт аъзоси 6 сентябрь куни тунда отиб кетилганди. Ўлдирилганлар орасида бирга кирмаган бола ҳам бўлган.