Олимпиада-2020 Токиода ўтади

532

Tokyo_odaiba-450x337

Япония пойтахти Токио Олимпиада-2020 ўтувчи шаҳар қатори танланди — бу қарор Халқаро Олимпия қўмитасининг 125 йиғинидаги овоз беришлар ортидан қабул қилинди.

Аргентинанинг Буэнос Айрес шаҳрида ўтган овоз бериш маросими икки раунд давом этди.

Олимпиаданинг финал босқичини ўзида қабул қилишга уч шаҳар даъвогарлик қилганди: Токио билан бирга мезбонликка Туркиянинг Истамбул ва Испаниянинг Мадрид шаҳарлари ҳам умид қилганди.

Сайловнинг биринчи куниёқ Мадрид етарли овоз ололмади ва Халқаро Олимпия қўмитасига танловни икки давлат ўртасида қолдирди.

Сўнги босқичда эса аксарият овоз Токиога насиб қилди ва 12 йиллик танаффусдан сўнг Олимпиада яна Осиё қитъасига қайтадиган бўлди.

Токионинг ўзи Олимпиадани 1964 йили қабул қилган. Бундан ташқари, мазкур шаҳар 1940 йили ҳам ўйинларни қабул қилиш ҳуқуқини қўлга киритганди, бироқ Иккинчи жаҳон уруши сабабли Олимпиада қолдирилганди.

Сўнгги йигирма йил ичида Истамбул олтинчи марта ёзги Олимпиада ўйинларини ўзида қабул қилишликка даъвогарлик қилганига қарамай, танловлардан омадли ўтиш бахтига муяссар бўла олмаяпти.