Маҳкама: Йўловчини урган депутат ҳайдовчиси жазони ўтамайди

587

IMG_2336-450x315
Чуй туман суди котиби Kloop.kg билан суҳбатда йўловчи ўлимига олиб келган автоҳалокат сабабчиси, депутат Ирина Карамушкина ҳайдовчиси жазодан озод қилинганини билдирди.

Депутат Ирина  Карамушкина ҳайдовчиси Алексей Хурасев уч йиллиқ қамоқ жазосига ва бир йил машина бошқариш таъқиқига ҳукм қилиниши мумкин эди.

Бироқ, Чуй туман суди котиби Асема Мурзабаевага кўра, жиноятнинг «белгиланган муддати» ўтиб кетгани туфайли у озод қилинган.

Мурзабаева ҳукм юзасидан бошқа изоҳ беришни истамади.

У ҳакамнинг мазкур қарорни қабул қилишда Қирғизистон жиноят кодексининг 67 моддасига таянганини билдирди.

Хурасев ёқловчиси Анвар Курмушиев Kloop.kg билан суҳбатда унинг ҳимояси остидаги шахсга қарши очилган иш тўхтатилганини билдирди.

Хурасёв бошқарувидаги машина 2012 йили Тўқмоқда йўловчини уриб кетганди. Оқибатда йўловчи ҳалок бўлган.

Ўтказилган экспертизалар хулосасига кўра, Хурасёв автомобилни бошқараётган пайтда маст аҳволда бўлган ва бу ҳукмни чиқаришда инобатга олинмаган.

Депутат Карамушкинанинг ўзи Kloop.kg га берган интервьюсида суд ҳукми ҳақида ҳеч нарса билмаслигини айтди.

«Мен бу ишга аралашмаяпман», — деди депутат Kloop.kg мухбири билан суҳбатда.

Карамушкина ҳайдовчиси 2012 йилнинг феврал ойида Тўқмоқда икки йўловчини уриб кетганди. У давлат рақами 0039KG бўлган «Тойота Камри» русумидаги машинани бошқарувида бўлган.

Йўловчиларнинг бири — Қўчқўр районининг 70 ёшли яшовчиси — ҳодиса жойида ҳалок бўлган. Иккинчи йўловчи эса кейинроқ ҳайдовчига нисбатан даъвоси йўқлигини билдирганди.

Депутатнинг ўзи ҳодиса пайтида машина ичида бўлганини ёзгани учун маҳаллий ахборот агентлиги билан судлашиб келади.

Карамушкина «24.kg» агентлиги бир одам ҳалок бўлган автоҳалокатда уни машина ичида бўлганини ёзиб «шарафи ҳамда обрўсини ҳақорат қилгани учун» — 5 миллион сом тўлаши кераклигини айтади.

«Ўзининг ИИМдаги манбаларидан «24.kg» ахборот агентлигига «Тойота Камри» русумидаги машини одам уриб кетгани маълум бўлди. Машина ичида ҳайдовчидан ташқари депутат Карамушкинанинг ўзи ҳам бўлган, ҳодисадан сўнг улар яширинишга ҳаракат қилишган», — деб ёзганди агентлик.

Кейинроқ агентлик раддия мақоласини ҳам ёзган, бироқ бундан сўнг ҳам Карамушкина судлашишдан бош тортмаганди.