Қорасув ҳуқуқ тартибот органлари маҳаллий сайловлар пайтида юз берган отишма юзасидан жиноий иш очди. Отишма оқибатида турли партиянинг уч аъзоси жабрланди.
Қуролли отишма 18 август куни Қорасувдаги сайлов участкаларининг бирида содир бўлди — турли партия вакиллари муштлашиб кетган ва можаро травматик ўқ отар қуролни қўлланиш билан якунланган.
Матбуот хабарларига кўра, ҳодисага сайлов участкасида кузатилган қонунбузарликлар сабаб бўлган.
Ҳозиргача олинган маълумотларга кўра, тўқнашувда «Мекен Ынтымагы», «Өнүгүү» ва «СДПК» партиялари вакиллари жароҳатланган.
Ўш Ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати ходими Женишбек Аширбаев Kloop.kg билан суҳбатда ҳужумда айбланиб «Өнүгүү» партиясининг икки вакили Эрмек Коноков ва Нурмухаммед Карагулов қўлга олинганини билдирди.
Можарода шунингдек пичоқ қўлланилган ҳолатлар ҳам қайд этилган.
«Биринчи “Өнүгүү” партиясининг 50ка яқин вакили келган. Кейин муштлашув бошланган. Ким кимни пичоқлагани ҳозирча номаълум. Пичоқдан олган жароҳати билан СДПК вакили Райимбеков касалхонага олиб борилган», — деди Аширбаев.
Милиция талқини: Отишма хроникаси
- «Өнүгүү» партиясининг 50 яқин вакили сайлов участкасига келди;
- Қайд этилгани айтилаётган қонунбузарликлар сабаб муштлашув келиб чиқди;
- Муштлашув қурол қўлланилишига олиб келди;
- «Өнүгүү» партияси вакли Эрмек Коноков «Мекен Ынтымагы» вакили Исламбек Каримовни отган;
- «Өнүгүү» вакили Нурмухаммед Карагулов СДПК аъзоси Мунар Райымбековни пичоқлади;
Бироқ воқеа гувоҳига айланганлар талқини милиция талқинидан фарқ қилмоқда. Уларга кўра, ҳужумга СДПК вакиллари сабаб бўлган.
«Азаттык» сайтининг ҳодиса гувоҳларига таяниб хабар қилишича, СДПК отишмани биринчи бўлиб бошлаган.
Соғлиқни сақлаш министрлиги матбуот котиби Елена Баялинова Kloop.kg га берган интервьюсида отишмада жароҳатланган икки шахс Ўш ва Жалолобод худудий касалхоналарига олиб борилганини билдирди.
18 август куни сайловлар Қирғизистон жанубининг бир неча шаҳар ва районларида ўтди.