Видео: Милиция мулозимининг "пора" учун қўлга олиниши

602

Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг Антикоррупция хизмати Ички ишлар бошқармасига қарашли бўлимларнинг бири мулозимини 1500 АҚШ доллари миқдоридаги пора билан қўлга олганини билдирди.

Махсус хизмат вакиллари қўлга олинган шахс исмини ошкор қилмади.

Миллий хавфсизлик давлат қўмитасига кўра, қўлга олинган милиция мулозими маҳаллий тадбиркордан «Қирғизистонга машина олиб келишда ҳеч бир тўсиққа учрамаслиги учун» 1500 АҚШ доллари миқдорида пора талаб қилган.

МХДҚ тергов бошқармаси иш юзасидан хизмат ваколатларини суистеъмол қилиш ҳамда пора олиш бандлари бўйича жиноий иш очди.