11 йилга қамалган депутат Тюлеев суд ҳукмини шикоят қилди

445

IMG_5992

Бишкекнинг собиқ мэри ва парламент депутати Нариман  Тюлеев Ленин район маҳкамаси қарорини юқори инстанцияда шикоят қилди. Аввалроқ суд уни мулкини мусодара қилиш билан бирга 11 йиллик қамоққа ҳукм қилганди.

Депутат Нариман Тюлеев ёқловчиси Қубаничбек Ташбалтаев kloop.kg билан суҳбатда ёқлов тарафнинг Бишкек шаҳар судига шикоят аризаси билан мурожаат қилганини тасдиқлади.

«Бизнинг талабимиз битта — Ленин суди тарафидан Нариман Тюлеевга нисабатан чиқарилган ҳукмнинг бекор қилиниши. Бу бугунги кундаги бизнинг олдимиздаги биринчи масала», — деди адвокат.

Ташбалтаевнинг билдиришича, юқори инстанция суди йиғини ҳозирча аниқланмаган.

«Иш шаҳар судига етиб борганидан сўнг, барча тараф маҳкама йиғини қайси кунда ўтиши ҳақида огоҳлантирилади», — дейди Тюлеев ёқловчиси.

Тюлеевнинг қўлга олиниши

Бош прокуратура депутат Тюлеевни жорий йилнинг июн ойи охирида қўлга олганди. Бундан тўрт кун ўтиб Первомай туман суди уни МХДҚ тергов изоляторига киргизишга қарор қилганди.

Депутат 2008 ва 2010 йиллар оралиғида Бишкек шаҳар мэри сифатида фаолият олиб бораётганда «коррупция»га аралашганликда гумонланланмоқда. Унга қарши икки жиноий иш қўзғатилган.

Биринчи иш бўйича депутат 2008 ва 2010 йиллар оралиғида Бишкек шаҳар мэри сифатида фаолият олиб бораётганда «коррупция»га аралашганликда гумонланланмоқда. Бош прокуратурага кўра, у 200 дона Хитой автобусларини бозор нархидан юқори баҳода сотиб олган.

Иккинчи иш бўйича эса Тюлеев Бишкекнинг Шопоков кўчасидаги болалар боғчаси биносини «ноқонуний» равишда сотганликда гумонланяпти.

Депутатнинг ўзи унга қўйилган барча айбловларни рад этиб келади. Унинг тарафдорлари эса унга қарши қўзғатилган жиноий ишларни сиёсий буюртма қатори баҳолаб келишади.