Иссиқкўл области: Қишлоқ кенгаши депутатига суиқасд уюштирилди

732

800px-Issyk_Kul_at_sundown-600x350

Иссиқкўл области ИИБ Бўстери кенгаши депутати Чинаргуль Молдошевага уюштирилган суиқасд унинг профессионал фаолиятига боғлиқ бўлганини билдирди. Яраланган депутат Миллий госпиталга олиб борилган, унинг ҳолати «мўътадил» деб баҳоланмоқда.

Бўстери қишлоқ кенгашига Соцал демократлар партиясидан депутат этиб сайланган Чинаргуль Молдошевага суиқасд 3 август куни тунда содир этилди.

Иссиқкўл ички ишлар бошқамасининг билдиришича, тунги соат 23:00 чамаси Молдошева уйига номаълум шахслар бостириб кириб, унга қарата тўппончадан ўқ узган.

Бошқарма матбуот хизмати ходими Сталбек Усубакуновга кўра, депутат юзидан олган жароҳати билан Миллий госпиталга олиб борилган.

Молдошева юзига жарроҳлик амалиёти ўтказилган ва ўқ чиқарилган. Депутат аҳволи «мўътадил» деб баҳоланаётганини билдирди Усубакунов.

Сталбек Усубакуновнинг сўзларига кўра, жиноятга сабаб бўлган бир неча версиялар қараб чиқилди ва улар орасида энг асосийси депутатнинг профессионал фаолияти суиқасдга сабаб бўлгани кўрилмоқда.

«У авваллари ўз қишлоқ кенгашидаги коррупцион тизимлар ҳақида билдириб келган. Шунингдек маҳаллий кенгашнинг криминал олам билан алоқаси борлигини таъкидлаган», – дейди Усубакунов.

Унга кўра, депутат шикоятига кўра аввалроқ қишлоқ округининг собиқ икки бошчисига қарши жиноий иш очилган.