«Яндекс» асосчиси Илья Сегалович оламдан ўтди

974

952016438-600x350

Россиянинг интернет қидирув тизимидаги гиганти «Яндекс» матбуот хизмати ўз асосчисининг вафот топганини тасдиқлади – 27 июл куни Лондонда ундан ҳаётни сунъий таъминлаб турувчи аппаратни узишди.

Илья Сегаловичнинг вафоти ҳақидаги хабар 25 июл куни чоп этилганди, бироқ бу хабарнинг ҳақиқатга тўғри келмаслиги компания тарафидан билдирилганди.

Сегалович ошқозон яраси саратони билан оғрирди ва у 25 июл куни кома ҳолатига тушиб қолганди. Сўнги икки кун ичида унда ақлий фаоллик кузатилмади ва шифокорлар Сегаловични ҳаётни сунъий таъминлаб турувчи аппаратдан узишга қарор қилди.

«Яндекс» блогида хабар қилинишича, Сегаловичнинг аҳволи ракнинг «мия пардасига» кўчганидан сўнг оғирлашган.

«Ўтган ҳафтада унинг миясида шиш борлиги аниқланди. Сешанба-чоршанба кунлари рак мия пардасига кўчган. Хавфли шиш қайтарилмас оқибатларга олиб келди – унинг мияси бир кун ичида  «куйиб кетди»», –деб ёзилади интернет қидирув хизмати сайтида.

48 ёшли Сегалович вафоти олдидан «Яндекс»нинг 2,5% фоизига ва 6,87% овоз бериш ҳуқуқига эгалик қиларди. Бироқ айнан Сегалов ўзининг синфдоши Аркадий Волож билан Россия интернет қидирув оламида гигант ҳисобланувчи компанияга асос солган.

«Яндекс» 1997 йили ишга тушган ва Россиядаги энг машҳур қидирув тизимларидан ҳисобланади – бугун ундан россиялик интернет фойдаланувчиларининг 62% қўлланади.

Машҳурликда иккинчи ўринда борувчи «Гугл»дан Россия худудида фақат 25% фойдаланувчи фойдаланади.

2011 йилда «Яндекс» ўз акцияларини биржа фондларига қўйган ва 2004 йилдан буён Интернет компанияларига алоқадор бўлган пул ишлаш бўйича рекордни янгилаганди.

Сегалович қидирув машинасининг ўзига ҳамда унинг номига муаллифлик қилган.

Илья Сегалович ўзининг рафиқаси Мирия билан бирга «Дети Марии» хайрия фондини ташкил қилган. Касал болаларни хурсанд қилиш мақсадида улар тарафидан Пэтч Адамс халқаро клоунлар жамоаси Россияга таклиф қилинган.

Ильянинг ортидан тўрт боласи қолди.