Ўшлик руҳшунос: Замонавий мультфилмлар болалармиз онгини бузяпти

821

image49271766

Ёшлар бизнинг ёрқин келажагимизнинг давомчилари. Уларнинг борлиги учун ҳам биз ҳаётда олға бўлишга, авлодимиз учун ёруғ келажак қолдиришга ҳаракат қиламиз. Бироқ бугунги кунда ёшларнинг табассуми учун ишлаб чиқарилаётган хориж мультфилмлари ёш болаларнинг  маданиятига, тарбиясига зарарли таъсир қиладиган даражада бўлиб кетгани катталарни қўрқиничга солади.

Мультфилм ёш болаларни, ҳаттоки гўдакларни ҳам йиғидан тўхташнинг энг осон услуби. Бироқ ҳамма мультфилмлар ҳам болалар учун яхши таассурот олиб келмайди. Олдинги даврдаги мультфилмлар эртакларга таянган ҳолда яхшилик ва ёмонлик, дўстлик ва душманлик каби қадриятларни тарғиб қилар ва ҳар бир воқеанинг охири яхшилик билан тугашини кўрсатиб берар эди. “Голливуд”, “Уолт Дисней” “Дрим Акшин” ва шу каби мультфилм ишлаб чиқарувчи хориж студиялари  томонидан ишлаб чиқарилаётган замонавий мультфилмлар айни пайтда биз юқорида айтиб ўтган яхшилик ва ёмонлик эмас, аксинча бошқа нарсаларни кўрсатиб бермоқда.

-Дархақиқат мультипликатция аксарият ҳолларда хажман кичик бўлса да, ёшлар дунё қарашига жуда катта таъсир кўрсатади. Миллий мультфилмлар уларни дадил бўлишга, ҳаётда ўз ўрнини топишга, ҳар қандай чигал масалаларни ҳам кўнгил чўктирмай қувноқлик билан енгишга ўргатиб боради. Яхшиликнинг ёмонлик устидан ғалабаси муқаррар эканини онгига сингдиради ва шу билан бирга маънавий озиқ беради. Лекин нусха кўпайтириб сотиш дўкончаларида савдога чиқарилаётган, телеканалларда қўйилаётган айрим хориж мультфилмлари ур-йиқит, шовқин-сурон воқеаларига асосланган бўлиб, болалар тарбияси учун зарарли намунадир. Ана шундай мульфилмлардан боларни асраб, миллий мультиплакатцияларни қўйиб тамоша қилдириш болалар учун, ҳамда уларнинг тарбиясига катта ёрдам кўрсатади-, дейди ўшлик руҳшунос Шухратбек Тешаев.

Болаларнинг чет эл филмларини яхши кўришларининг асосий сабаби, уларда “экшн”,  яъни экстримал лавҳаларнинг кўплиги билан изоҳланади.

- Мультфилмлар болажонларимизни энг ёктирган, энг севган, суйиб тамоша қиладиган  машғулотидир. Тўғри, миллий мультфилмларимиздан ташқари, ўзбек тилига таржима қилиниб ёш болаларга  тақдим этилаётган хориж мультфилмлари болажонларга фақат яхши таассурот қолдиради, онгига яхши таъсир кўрсатади десак, адашган бўламиз. Чунки ўзингиз билганингиздек хориж мультфилмлари ёш, жажжи болаларга севги,муҳаббат тўғрисидаги филмларни ишлаб чиқаряпти. Тасаввур қилинг, 6 ёшли болача бўса нима эканлигини билади. Чунки буни мультфилмдан кўрган. Ҳозирги янги чиқаётганларини ҳар  бир  лавхасини диққат билан кўрсангиз, икки қахрамонни бир-биридан бўса олаётганини кўрасиз. Ҳаттоки ҳайвон қиёфасидаги қахрамонлар ҳам шу аҳвол. Бу ҳолат фарзандларимизнинг онгига яхши таъсир кўрсатади деб ўйлайсизми?! Албатта йўқ, энг яхшиси бундай мультфилмларни эмас, эртакларни болажонларимизга айтиб берсак, уларни маънавий озуқа билан таъминлай олган бўламиз. Албатта эртакларни кўра олмаса ҳам, уни тассаввур қилишади, бу билан уларнинг онги ҳам ривожланади. Ота боболаримиздан қолган бир гап бор, эртаклар яхшиликка етаклар-, дейди бошланғич синф ўқитувчиси Мирбобоева Минурахон.

Боланинг ёзилмаган оппоқ қоғоз каби идрокида эртаклар салмоқли ўрин эгаллаши шубҳасиз. Бола эртакдан тез ва жиддий таъсирланади. Эртакдаги яхшиликларни севадиган, ёмонликлардан қўрқадиган ҳолга келади.  Муаммо шундаки, яхши ва ёмонни бола онги ҳали мустақил равишда аниқ ажратиб олишга қийналади. Шунда уларга катталарнинг ёрдами жуда зарур.

Демак, болага маънавий озуқа берадиган воситани ҳар томонлама тарозига солиб, чуқур ва пухта ўйлаб, осон ва енгил тарзда тақдим этиш лозим. Акс ҳолда, нотўғри таъсирнинг бола онгидаги салбий оқибати жиддий муаммоларни юзага келтириши ҳеч гап эмас.

Муаллиф: Акхад Артиков

Муҳаррир: Ҳулкар Исамова