Универсиада-2013: Белбоғли курашда Қирғизистон яна уч бронзани қўлга киритди

633

1058789_270614616415128_410250847_n

Қирғизистонлик спортчилар Қозонда ўтаётган Универсиадада яна учта медалга эришди. Мусобақанинг уч кунидан сўнг Қирғизистон ҳисобида 9 медал бор.

Кадир Келсинбеков белбоғли кураш мусобақаларининг 100 килограммлик тоифасида бронза медалини эгаллади.

Нуржан Рискул уулу ҳам ҳудди шу спорт турининг 60 килограммлик тоифасида бронзани қўлга киритди.

Дуулатбек Сапарбек уулу ҳам ҳам ҳудди шу спорт турининг 90 килограммлик тоифасида бронзани ютиб олди.

Спортчилар барча медалларни бир кун ичида, 9 июл куни қўлга киритди.

Универсиаданинг аввалги кунларида қирғизистонлик спортчилар икки олтин, бир кумуш ва тўрт бронзани эгаллаганди.

Умумҳисобда Қирғизистон мусобақа жадвалининг 13 ўрнидан жой олган. Биринчи ўринда эса 44 олтин медални қўлга киритишга улгурган Россия термаси боряпти.

Универсиада — Университет спорти бўйича халқаро федерация уюштирувчи студентлар аро спорт мусобақалари.

Биринчи Универсиада 1905 йили АҚШда ўтган.

Ёзги Универсиада Татаристон пойтахти Қозон шаҳрида ўтяпти. У 17 июль куни ўз якунига етади. Унда 27 давлат вакиллари иштирок этмоқда.