Россиялик боксчилар Иссиқкўлга машққани келди

587

6940799949_09ac1a7427_z

Бокс бўйича турли тоифада жаҳон чемпионлари Александр Поветкин ҳамда Денис Лебедев Иссиқкўлга машғулотга келди. Уларга бокс бўйича Қирғизистон термаси ҳам қўшилди.

Поветкин ва Лебедев Қирғизистонга ўз мураббийлари Александр Зимний билан 9 июл куни келди.

Улар Иссиқкўлда беллашув олди машқларни ўтказади.

Александр Поветкин Россия пойтахти Москвада Владимир Кличкога қарши ўтувчи жангга тайёрланяпти.

Қирғизистон бокс термасининг бош мураббийси Адилхан Бекболотов машқлар Иссиқкўлнинг Тамға қишлоғида ўтаётганини хабар қилди.

Унинг сўзларига кўра, қирғиз боксчилари ҳам уларга қўшилиб россиялик боксчилар билан “бир жамоада” машқяпти.

Машғулотлар 3 августгача давом этади.

«Биз мураббий Александр Зимин билан кўпдан бери танишмиз. У менга қўнғироқ қилди, биз улар учун шароитлар яратиб бердик. Бунгача ҳам Россия термаси икки марта келган», — дейди Бекболотов.

Аввалроқ россиялик мураббий Александр Зимин «РИА Новости» ахборот агентлиги билан суҳбатда Иссиқкўлнинг танланишига унинг иқлими сабаб бўлганини айтганди.

Александр Поветкин Халқаро бокс уюшмасининг супер чемпион унвонига даъвогар. Бу унвон ҳозир украиналик боксчи Владимир Кличкога тегишли.

Поветкин 25 жанг ўтказиб, уларнинг 17тасида нокаут билан ғалаба қозонган, бирорта ҳам жангда енгилмаган.