Атамбаев Америка базасини чиқариш ҳақидаги қонунга қўл қўйди

694

Tankers fuel the fight

Қирғизистон бошчиси Алмазбек Атамбаев «Манас» аэропортидан Транзит юк ташиш марказини (ТЮТМ) чиқариш ҳақидаги қонунга қўл қўйди. Қабул қилинган ҳужжатга кўра, ТЮТМ 2014 йилнинг июлида тўлиғи билан Қирғизистонни тарк этиши керак.

Президент Алмазбек Атамбаев 26 июн куни «Манас» аэропортидан Транзит юк ташиш марказини чиқариш ҳақидаги қонунга қўл қўйди — бу ҳақда давлат бошчиси сайти хабар қилди.

«Қонунга кўра, мазкур Битим 2014 йилнинг 11 июлида бекор қилинади. Қирғизистон Ташқи ишлар митҳнистрлигига эса жорий қилинган тартибда Америка қўшма штатлари Ҳукуматини битимнинг бекор қилингани ҳақида хабар қилиш топширилади», — деб ёзилади сайтда.

Американинг «Манас» авиабазаси 2001 йили, Қирғизистоннинг биринчи президенти Асқар Ақаев бошқарув даврида очилганди.

Қирғизистоннинг амалдаги президенти Алмазбек Атамбаев Қирғизистон худудидан ТЮТМ чиқарилишини бир неча бор такрорлаганди.

Бу билдирувлардан сўнг АҚШ Ҳукумати 2014 йилдан сўнг юк ташиш маркази тақдирини Атамбаев билан муҳокама қилди.

Ўз ўрнида Россия ҳукумати Атамбаевнинг Транзит юк ташиш маркази борасидаги билдирувларини ижобий қабул қилди.