Жўғўрқу Кенеш омбудсменни муддатидан аввал ишдан бўшатди

456

akun-600x350

Парламент депутатлари “криминал авторитет Батукаевнинг бўшатилишига алоқадорлик”да айблаб, Турсунбек Акунни хизматдан четлатди. Ҳуқуқ ҳимоячисининг ўзи ҳозир касалхонада.

Жўғўрқу Кенеш депутатлари парламент йиғинида омбудсмен Турсунбек Акунни муддатидан аввал ишдан бўшатиш масаласини текширган комиссия ҳисоботини тинглади. Натижада кўпчилик овози билан омбудсмен ўз хизмат лавозимидан бўшатилди.

Комиссияга етакчилик қилган “Республика” партияси вакили Абдижапар Бекматовнинг хабар қилишича, 57 депутат мобудсменни бўшатишга, 20 депутат эса унинг қолишига овоз берган.

Бу маълумотни “Ар Намис” партияси депутати Дастан Бекешев ҳам ўзининг “твиттер-эккаунтида” тасдиқлади.

Қирғизистон бош ҳуқуқ ҳимоячиси “омбудсмен қасамёдини бузганлиги ва омбудсмен интститути обрўсини тўкканлиги” учун ишдан олинди, деб ёзилади парламент тарқатган баёнотда.

Ҳақиқатчи фаолиятини текширган комиссия унинг Норин шаҳар судига “қонундаги ўғри” Азиз Батукаевни озод қилиш илтимоси билан бир неча маротаба мурожаат  қилган.

Батукаевнинг ўзи озод қилиниши билан Қирғизистонни тарк этган эди.

Бекматов сўзларига кўра, бу тариқа “омбудсмен ҳаракатлари омбудсмен интститути обрўсини туширади, унинг ўз вазифаларини виждонан ва ҳалоллик билан бажарганини шубҳа остига солади”.

Ҳуқуқ ҳимоячиси ўзига қўйилган абловларни рад этди ва Бишкекнинг туманлар аро маҳкамасига комиссия ҳисоботини ноқонуний деб тан олишни сўраб мурожаат қилди, деб ёзди омбудсмен аппарати сайти.

Омбудсмен овоз бериш пайтида парламент биноси ичида бўлган ва “унинг соғлиги ёмонлашгани туфайли” у ердан тез ёрдам шифохонага олиб кетган.

kloop.kg мухбирлари Турсунбек Акун билан боғлана олмади.

Бекешев Акуннинг хизматида қолиш мақсадида соғлиғи ёмонлашганини баҳона қилганини айтади.

Бу депутатларнинг Тарсунбек Акунни биринчи марта муддатидан аввал озод қилишга ҳаракат қилишлари эмас. Бунгача парламентда омбудсменни лавозимидан четлатиш учун икки комиссия тузилганди.

2012 йилнинг май ойида “Ар-Намис” партияси омбудсменни муддатидан аввал лавозимидан четлатиш ташаббуси билан чиққан, бироқ бу ташаббус депутатлар қўлловини топмаганди.

2011 йилда ҳам бундай ташаббус кўтарилганди, бироқ бу сафар ҳам аксар депутатлар омбудсменни қолишига овоз берганди.

Батукаевнинг озод қилиниши

Норин шаҳар суди 9 апрел куни Батукаевнинг қонида лейкоз касаллиги топилгани учун уни қўйиб юборганини ҳақида Олий суд матбуот хизмати 10 апрел куни эрталаб маълумот тарқатганди.

«Махсус тиббий комиссия ва №24 кучайтирилган режимдаги колония шифокорлари жорий йилнинг 28 мартида Азиз Батукаевга “Оғир лейкоз” диагнозини қўйишган», — хабарланганди Олий суд матбуот релизида.

Батукаевни муддатидан аввал бўшатиш ҳақидаги таклиф билан Норин шаҳар судига колония ижрочи бошчиси мурожаат қилгани айтилган, бироқ унинг исм-шарифи матбуот релизида кўрсатилмаганди.

Норин шаҳар суди ўз қарорини чиқаришда Қирғизистон жиноий процессуал кодексининг 363 моддасига таянган — моддада маҳбус оғир касалга чалинса муддатидан аввал озодликка чиқарилиши мумкинлиги айтилади.

Батукаев 2008 йилдан буён Норин шаҳар 24 рақамли кучайтирилган тартибдаги қамоқда сақланилаётган эди.

У Аламедин район суди тарафидан қатор жиноятларда айбдор деб топилиб, 16 йил ва 8 ойга озодликдан маҳрум этилган эди.

Унга қўйилган айбловлар ичида оммавий тартибсизликлар уюштириш ва ноқонуний равишда қурол сақлаш моддалари ҳам бор эди.