Қирғизистоннинг чегарага яқин қишлоғи яшовчилари Тожикистон йўлини тўсди

690

58F17DF8-A9C3-4D59-A64B-08295354BB88_mw800_s-600x350

Қирғизистон ва Тожикистон ўртасидаги Самаркандек — Чорку автойўли 12 июн кундан буён ёпиқ қолмоқда — чегарадош қирғиз қишлоғи яшовчилари тожикистонликни қирғиз чегарачиларини машинада уриб кетганидан норози.

Боткен чегара қўшинлари наряди 12 июн куни Тожикистон фуқаросини ҳужжатдарини текшириш учун тўхтатишга ҳаракат қилганида у бўйин сунмай, чегарачиларни машинада уриб кетган.

Чегара хизматининг хабар қилишича, ҳодиса оқибатида бир чегарачи жароҳатланган ва у ҳозир касалхонада.

Можародан аччиқланган Самаркандек ва Пасқиариқ қирғиз қишлоғи яшовчилари Тожикистоннинг Чорку қишлоғига олиб борувчи йўлни тўсган.

Чегара хизматининг хабарларига кўра, ўша куннинг ўзидаёқ Қирғизистон ҳамда Тожикистон тараф музокаралар олиб борган.

«Учрашувлардан сўнг Тожикистон тараф жиноят содир этган тожикистонлик қўлга олинганини ва у етказилган моддий ва маънавий зарарни қоплаш билан бирга жавобгарликка тортилиши ҳақида хабар қилди», — деб ёзилади Чегара хизмати сайтида.

Хизмат Тожикистон билан чегара худудида ҳолатнинг «стабил» эканини айтмоқда.

Ҳодиса тергови якунлангунича Самаркандек — Чорку автойўлини ёпиб туришлик қарори қабул қилинганини хабар қилди Чегара хизмати.

Чегаранинг айни участкасида 10 июн куни ҳам Тожикистон ва Қирғизистон фуқаролари ўртасида можаро чиққанди — бунга талаш худудларда тожикистонликларнинг шағал юклаётгани сабаб бўлганди.

«Чегарачилар, ҳуқуқ тартибот органлари, маҳаллий ўз-ўзини бошқариш органлари вакилларининг ўзаро олиб борган ҳаракатлари можарони бартараф қилишга ва тинчликни ўрнатишга сабаб бўлди», — хабар қилганди Чегара хизмати.

 

Нотинч чегара

Мазкур ҳодиса Боткен областида сўнгги уч ойнинг ичида юз берган бешинчи можаро.

Ақ сай қишлоғи яқинидаги Ворух анклави атрофида олиб борилган қурилиш ишлари 27 апрел куни икки давлат вакилларининг тўқнашига сабаб бўлганди.

Тожик анклави яшовчилари Қирғизистон худудида қурилаётган Ўш-Исфана йўли улар худудидан ўтаётганини даъво қилиб чиқишган.

Қирғизистон ҳукумати мазкур йўлни Ўшдан Исфанага тожик анлклавидан айланиб ўтиш учун қураётган эди.

«Анклавдан ўтмаслик учун биз ўзимиз Ақсай —Тамдык йўлини қуришни бошладик. Бироқ тожик тараф улар худудига кириб кетганимизни даъво қиляпти», — деди Қирғизистон чегара хизмати бошчиси Токон Мамитов «Азаттык» радиосига берган интервьюда.

Можарода иштирок этган қирғизистонликлар анклавдан чиқиш йўлини беркитиб қўйган ва бу ўз ўрнида Тожикистоннинг асосий худудига ўтмоқчи бўлган анклав ичидаги машиналар тирбандлигига сабаб бўлган.